date
views 212

“Барселона” клуби президенти Лапортага “ҳужум” бўлди

“Барселона” клуби президенти Лапортага “ҳужум” бўлди
“Барселона” клуби президентлигига собиқ номзод Виктор Фонт ҳозирги хўжайин Жоан Лапортага мактаб йўллаб, уни лавозимни бўшатиб қўйишга чақирган. Marca нашрининг ёзишича, Фонт ўз талабини бир неча омиллар билан изоҳлаган.

Хусусан, у “клуб мураккаб вазиятларни бошдан ўтказаётгани”, “2021 йилдан бери натижалар пасайиб кетгани” ва “бошқарувдаги хато қарорлар” сабабли Жоан Лапортадан истеъфо талаб қиляпти.

Фонтнинг таъкидлашича, атрофида клубни модернизация қила оладиган ва уни яна етакчи позицияларга олиб чиқишга қодир бошқа менежерлар ҳам бор.

Вазият шундайки, клуб ҳамон зарар кўришда давом этмоқда ва ҳолатни ўнглаш учун инвестор топишга жуда кам вақт қолди, - деди Фонт.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона” клуби президенти Лапортага “ҳужум” бўлди