207
Суперкубок олдидан. "Андижон", "Металлург", "Қизилқум", "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда?
Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади. Ушбу учрашувдан олдин Суперлига клубларида ишлаётган матбуот котибларининг фикрлари билан қизиқдик.
"Ўзбекистон Суперкубогига қизиқиш катта. ПФЛ ҳам бу ўйинни етарлича ва қизиқарли кўринишда анонс қилиб берди. Шунга яраша бу ўйин ҳақиқий футбол шоусига айланишини истардим.
Лекин унутмаслик лозимки, соврин эгаси фақат ушбу биргина учрашувда аниқланадиган баҳсда жамоалар барибир биринчи ўринга эҳтиёткор футболни қўядилар. Бу эса аввало жамоалар учун ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаш устивор вазифага айланади. Лекин ким биринчи гол урса, ўйин “очилиб” кетади, деб ўйлайман. “Пахтакор”ни ҳам, “Насаф”ни ҳам ҳамма билади. Таркиб ва ўйин сифати бўйича Рўзиқул Бердиев жамоаси устунроқ.
Лекин бу билан “Пахтакор”нинг кучига шубҳа қилиш яхши эмас. Назаримда, асосий вақтда ҳаммаси ҳал бўлади. Шу билан бирга мураббийларнинг қандай тактика қўллашлари ҳам натижага бевосита таъсир кўрсатади. Фикримча, ким ғалаба қозонса ҳам 2:1 натижаси қайд этилса керак", - деди "Андижон" матбуот котиби Шуҳратбек Жўраев.
"Кубок учрашувлари натижасини башорат қилиш қийин. Боиси битта ўйиндан иборат учрашув тақдирини арзимаган хато ҳал этади. Шу боис бугун мен ҳар иккала жамоадан эҳтиёткорона ўйин кутаяпман.
Жамоаларнинг потенциал имкониятидан келиб чиқсак, бироз устунлик “Насаф” томонида. Жамоа ўзаги йиллар давомида шаклланган. “Пахтакор”да эса бу мавсум таркиб борасида муаммолар юзага қалқиб чиқди.
Қолаверса, бугунги учрашувда жамоалардаги йўқотишлар ўйин сифатига таъсир кўрсатмай қолмайди. Тахминим, “Насаф” кичик ҳисобда ғалаба қозонади", - деди "Металлург" матбуот котиби Комилжон Жумаев.
"Суперкубок! Номнинг ўзиёқ футболчи ва мухлислар учун кўп нарсани беради. Тўғри, айримлар битта ўйиндан иборат турнир ва жамоаларга (халқаро майдон учун) ҳеч нарса бермайди, деган гап сўзларни таъкидлашсада, футбол оммаси бу учрашувга қизиқиш билан қарашиям айни ҳақиқат, десак янглишмаган бўламиз.
Учрашувда шубҳасиз, “Насаф”га мухлислик қиламан. Тахминимча, “Насаф” ғолиб чиқса керак, баҳсни пенальтилар сериясигача ўйинни обориб бўлсада... Лекин “Пахтакор” бу ҳар қандай ҳолатда “Пахтакор”. Улар “Насаф” билан қандай ўйнаш кераклигини ҳаммадан яхшироқ билишади. Суперлига-2024 дастлабки турларида ҳам кучсизланган “Пахтакор” таркиб жиҳатдан ҳаммадан кучли эканлиги айтилаётган “Насаф” билан қандай ўйнаганлигини кўрдик. Қолаверса, ҳамкасбимиз Нарзулла Сайдуллаев таъкидлаганидек, бу соврин ушбу икки жамоа мавсум якунида 2024 йил учун қўлга киритадиган биринчи ва охирги трофей ҳам бўлиши мумкин. Шу ва бошқа сабабларга кўра ҳам бугунги матчнинг аҳамияти жуда юқори. Насиб этса, ўйинни стадиондан кузатамиз ва жанговар футбол спектаклига гувоҳ бўламиз", - деди "Қизилқум" матбуот котиби Азиз Нурий.
"Битта ўйиндан иборат бўлган ҳар қандай ҳал қилувчи баҳсларда жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, натижа учун ўйнайди. Бўлажак учрашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.
“Пахтакор”нинг таркиби ўтган йилгига қараганда, кучсизланган бўлса, “Насаф” таркибида йўқотишлар бор. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказади. Шу боис, таъкидлаганимдек, беллашув унчалик шиддатли тарзда кечмаслиги, жамоалар фақат натижа учун ўйнаши эҳтимоли юқори.
Менимча, бўлажак баҳсда “Насаф”нинг имкониятлари бироз юқори ва ушбу ўйинда қаршиликлар ғалаба қозонишса керак", - деди "Навбаҳор" матбуот котиби Улуғбек Умаров.
"Бугунги учрашувда қаршиликларни фаворит дейиш мумкин, улар алақачон "Пахтакор" билан финалларда қандай ўйнашни билади. Лекин Максим Шацких айтганидек, агар ёшларга яхши мотивация берилса, уларга фаолиятидаги биринчи катта ютуғини ютиш яхши сингдирилса тошкентликларнинг мақсади амалга ошади. Имкониятларни фоизда кўрсатадиган бўлсам "Пахтакор" - "Насаф" 45%-55%", - деди "Нефтчи" матбуот котиби Саидафзал Абдуллаев.
"Профессионал Бокс мухлислари Тайсон Фюри ва Олександр Усик ўртасидаги жангни албатта томоша қилишди. Украиналик боксчи оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланган. Суперкубок учун баҳс айнан шу тоифага киради. Бу ўйинда хато қилиш учун имконият йўқ ва ғолиб рамзий маънода мамлакатнинг мутлақ чемпионига айланади. Сўнгги йилларнинг энг яхши жамоалари суперкубок учун ўйнашаётганида, бошқача бўлиши мумкинми? Албатта, йўқ.
Қаршининг “Насаф” анчадан бери “Пахтакор”га мунтазам бош оғриқ келтирувчи жамоа сифатида ўзини намоён қилган. Жамоанинг ўзига хос услуби, катта тажрибага эга мураббийи, иқтидорли футболчилари бор. Шу билан бирга, “Пахтакор” ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ғалаба учун курашишини барча скептикларга аллақачон исботлаб келган. “Пахтакор”ни бир қанча етакчилар тарк этишди, аммо шунга қарамай жамоа “Насаф” билан таққосланадиган ўйин кўрсатмоқда. Қолаверса, "шерлар"нинг ўзининнг жокери Драган Черан бор. У ўзбекистонлик Златан Ибрагимовичга ўхшайди: ҳамма уни нафақага жўнатади, лекин бунга жавобан у голлар уради ва тўхтаб қолмоқчи эмас
Балки учрашув пеналтилар сериясига ўтиши мумкин, бунда асосий фактор футболчиларнинг нафақат футбол фазилатлари, балки психологияси ҳам бўлади. Аммо бу учрашувдан кўп нарса кутиш мумкин, чунки ушбу икки жамоада ўйиннинг маълум бир нуқтасида учрашув натижасини ҳал қила оладиган ажойиб ўйинчилар бор. Иккала жамоада ҳам йўқотишлар бор, аммо "Насаф"да ҳам, "Пахтакор"да ҳам уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар захираси бор. Масалан, “Сурхон”нинг “Насаф”га қарши ўйнаганини эслайман, Акмал Мозговой Қарши жамоасида ҳимояда ўйнаган. Бу омилларнинг барчасини ҳисобга олсак, Максим Шацких ва Рўзиқул Бердиев ўртасидаги жанг янада қизиқарли бўлиб бормоқда.
Лекин бу ўйин сермахсул бўлади деб ўйламайман. Бу нафақат Суперкубок ғолибини аниқлайдиган жанг. Бу ўзбек футболи учун ўзига хос реклама бўладиган ўйин. Икки тенг жамоа. Икки буюк куч. Битта кубок. Кўриш керак бўлган ўйин. Чет эл оммавий ахборот воситаларида айтилганидек - Must See", - деди "Сурхон" матбуот котиби Евдоким Раимов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди