Фото: ice-hockey.uz
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси 2025 йилдан бошлаб, Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) томонидан ташкил этиладиган жаҳон чемпионатининг энг қуйи – IV дивизионида иштирок этади. Бу ҳақда IIHF тақвимида маълумот берилган.
Ўзбекистон хоккейчиларига Эрон, Кувайт, Индонезия, Малайзия ва Арманистон хоккейчилари рақиб бўлади. Мусобақанинг ўтказилиш санаси ва жойи ҳали белгиланмаган. Бу Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси учун тарихдаги биринчи турнир бўлади.
Ўзбекистон хоккей федерацияси 2019 йилдан буён IIHF аъзоси ҳисобланса-да, ҳали миллий терма жамоа йўқ. Чунки қаторасига 3 йил давомида ички чемпионат ўтказиш шарти бажарилиши лозим. Бу йил ушбу шарт бажарилиши кутилмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган хоккейчиларнинг терма жамоаси бор. У икки марта Осиё ва Океания Кубогида ғалаба қозонган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди