Эминем Мадримов—Кроуфорд оқшомининг махсус меҳмони бўлади

Эминем Мадримов—Кроуфорд оқшомининг махсус меҳмони бўлади
Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида 3 август куни профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Мусобақанинг асосий жанги WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов ва мағлубиятсиз серия намойиш этаётган Теренс Кроуфорд ўртасида кечади.

Riyadh Season раҳбари Турки ал аш-Шейхнинг маълум қилишича, рэпер Эминем турнирнинг махсус меҳмони бўлади. Рэпер асосий жанг олдидан ўзининг бир неча қўшиқларини ижро этади.
Эминем Мадримов—Кроуфорд оқшомининг махсус меҳмони бўлади
Эминем Кроуфорднинг дўсти ҳисобланади. Теренс ўтган йили Эррол Спенсга қарши ўтказган чемпионлик жангида айнан Эминемнинг қўшиғи остида рингга чиққан эди.
Эминем Мадримов—Кроуфорд оқшомининг махсус меҳмони бўлади
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар