Бир неча дақиқалар аввал Пуэрто-Риконинг Манати шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Унда мезбонлар вакили, супер енгил вазн (63,5 кг) вазн тоифасида IBF чемпиони Сабриэль Матиас австралиялик Лиам Парога қарши ҳимоя жангини ўтказди.
Жанг қизиқарли ва шиддатли кечди. Тўлиқ 12-раунд давом этган жангда кичик сенсация рўй берди. Чунки, фаворит саналган ва ўз уйида рингга кўтарилган Матиас ҳакамларнинг қарорига кўра, 116-111, 115-112, 115-112 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва фаолиятидаги илк мағлубиятини ҳам қабул қилиб олди.
Матиас шу кунга қадар 20 та жанг ўтказиб барчасида нокаут билан ғалаба қозонганди. Паро эса фаолиятидаги 24-ғалабасини қайд этди ва чемпионлик камарини қўлга киритиш баробарида мағлубиятсиз одимини давом эттирди.
Маълумот учун, Сабриэль Матиас аввалги жангини ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевга қарши ўтказганди ва муддатидан аввал ғалаба қозонганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди