23:23 / 17.06.2024
145

"Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич истеъфога чиқарилди

"Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич истеъфога чиқарилди
“Металлург” ПФК бош мураббийи Веско Стешевич истеъфога чиқди. Бунга жамоанинг 2024 йилги мавсумни қониқарсиз бошлаганлиги сабаб бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Бунёдкор" жамоаси билан ўтказилган учрашувдан сўнг Веско Стешевич вазифасидан озод этишларини сўраб, клуб раҳбариятига мурожаат этганди. Бугун “Металлург” ПФК раҳбарияти черногориялик мутахассис ва унинг ёрдамчиси Ненад Вукчевичнинг ўз ҳоҳишига кўра ишдан озод этиш борасидаги аризасини кўриб чиқди ва ҳар иккала мутахассиснинг сўровини қаноатлантириш юзасидан қарор қабул қилди.

Веско Стешевич “Металлург” рулига 2023 йилнинг апрель ойи охирида келганди. Унинг раҳбарлигида бекободликлар миллий чемпионатимиз баҳсларида жами 32 та учрашувда майдонга чиқди. 2023 йилги мавсум: 22 ўйин, 7 та ғалаба, 6 та дуранг, 9 та мағлубият, тўплар нисбати – 24:26.2024 йилги мавсум: 10 та учрашув, ғалаба йўқ, 6 та дуранг, 4 та мағлубият, тўплар фарқи – 8:12.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич истеъфога чиқарилди