20:07 / 21.06.2024
111

Евро—2024. Украина кичик камбэк амалга ошириб, Словакияни мағлуб этди

Евро—2024. Украина кичик камбэк амалга ошириб, Словакияни мағлуб этди
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг E гуруҳида Словакия ва Украина терма жамоалари 21 июнь, жума куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Шранс ҳисобни очди. Биринчи бўлим Словакиянинг кичик устунлигида якунланди.

Иккинчи бўлимни эса украиналиклар фаол бошланди. 54-дақиқада Шапаренко ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 80-дақиқада Яремчук Украинанинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа учрашув Украинанинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Евро—2024
2-тур

21 июнь, жума
Словакия – Украина 1:2
Голлар
: 1:0 – 17 Шранс, 1:1 – 54 Шапаренко, 1:2 – 80 Яремчук.
Словакия: Дубравка, Пекарик, Шкриньяр, Вавро, Ганско (Суслов, 67), Куска, Лоботка, Дуда (Бенеш, 60), Гараслин (Оберт, 67), Шранс (Сауэр, 86), Боженик (Стрелес, 60).
Украина: Трубин, Тимчик, Матвиэнко, Забарний, Зинченко, Ярмоленко (Зубков, 67), Шапаренко, Мудрик (Малиновский, 85), Судаков, Бражко (Сидорчук, 85), Довбик (Яремчук, 67).
Огоҳлантириш: Яремчук (84).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро—2024. Украина кичик камбэк амалга ошириб, Словакияни мағлуб этди