18:24 / 27.06.2024
359

Равшан Эрматов: "Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шундай бўлиб чиқди"

Равшан Эрматов: "Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шундай бўлиб чиқди"
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сал олдин якунига етган Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг 3-босқичи қуръа натижалари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қуръа омадли келди. Бош мураббий Сречко Катанец таъкидлаганидек, кўп сафарларга чиқмаймиз. Тасаввур қилинг, Австралияга учиб борсак, кўп йўлда юрамиз, 1 кун вақт кетади. Кейин ортга қайтиш бор, бу футболчиларга қийинчилик туғдиради, вақт тафовутига кўникиш керак бўлади. 2015 йилда бу анча сезилган ва қайсидир маънода таъсир қилганди.

Шу томонлама ўзимизга яқин бўлган Қирғиз Республикаси, Эрон, Қатар каби мамлакатларга бориш яхши бўлди, аммо ҳамма жамоани ҳурмат қилишимизни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Юқори саватчалардан Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шунақа бўлиб чиқди. Қуръа ҳақиқатан омадли келди
", – деди Эрматов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов: "Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шундай бўлиб чиқди"