Ўтган мавсумни олтинчи поғонада якунлаган ЦСКА жамоаси олдига янги чемпионатда совринли ўринлар учун курашиш вазифаси юклатилган.
Ушбу мураккаб вазифани бажариш учун клуб раҳбарияти бош мураббий лавозимига сербиялик Марко Николични олиб келди. Илгари Москванинг “Локомотив” жамоасида ишлаган бу мутахассис жамоани эндиликда собиқ бош мураббий Владимир Федотовдан қабул қилиб олди.
Николич ўқув-машғулот йиғинлари, ўртоқлик ва синов-назорат учрашувларида футболчиларнинг имкониятларини баҳолаб, янги мавсум олдидан асосий таркибни шакллантириб олмоқчи.
Куни кеча “армиячилар” Сербиянинг ОФК жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Биродарлик кубоги” доирасида ўтказилган ушбу баҳсда Аббосбек Файзуллаев ҳисобни очиб, ҳамон ЦСКАнинг ҳужум чизиғидаги етакчиси эканини яна бир карра исботлади.
Россия спортини ёритиб келаётган “Спорт Экспресс” нашри Марко Николичдан янги мавсум олдидан асосий таркибнинг қай даражада шаклланганлигини сўради.
- Асосий таркиб ҳақида гапиришга ҳали бироз эрта. Олдинда яна иккита учрашув бўлади.
Афсуски, Аббосбек Файзуллаев кетяпти. Бироқ Виктор Давила каби ўйинчи жамоага қайтмоқда. Барча футболчилар соғ-саломат. Бундан кейин ҳам шундай бўлишига умид қиламиз, - деди Марко Николич.
Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Париж шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлди. Легионеримиз 20 июль куни старт оладиган Россия Премьер-лигасининг дастлабки турларида ЦСКАга ёрдам бера олмайди.
20 ёшли легионеримиз клубни вақтинча тарк этиш борасида бош мураббий ва клуб раҳбарияти розилигини олганини маълум қилди.
- 11 июль куни Олимпия ўйинларида қатнашиш учун терма жамоа ихтиёрига учиб кетаман. Ушбу мусобақага максимал вазифа қўйилган. Яъни ватанимизга медаллар билан қайтиш.
Клубдан кетишим борасида Марко Николич билан суҳбат кўп вақт олгани йўқ. Мураббий бунақа мусобақа ҳаётда бир маротаба бўлиши мумкинлигини яхши билади. Шундай қарорга келгани учун мураббийга раҳмат, - деди Аббосбек Файзуллаев.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси жорий йилнинг апрель ойида Қатарда ўтказилган Осиё кубогида муваффақиятли қатнашиб, иккинчи ўринни эгаллаган эди. Ушбу турнир Осиё мамлакатлари олимпиячилари учун Париж Олимпиадасига саралаш вазифасини ҳам ўтади.
Тимур Копадзе бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба Олимпия ўйинларига йўлланма олди.
Футболчиларимиз Париж Олимпиадасининг гуруҳ босқичида 24, 27 ва 30 июль кунлари турли минтақаларнинг кучли терма жамоалари – Испания, Миср ва Доминикан Республикаси вакиллари билан куч синашади.
Гуруҳда дастлабки икки поғонани эгаллаган терма жамоалар плей-офф босқичига йўлланма олиб, медаллар учун курашни давом эттиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди