05:32 / 07.07.2024
57

Максим Шацких: "Биринчи даврада қайд этган натижаларимиздан кўнглим тўлди. Иккинчи даврада янада кучлироқ бўламиз"

Максим Шацких: "Биринчи даврада қайд этган натижаларимиздан кўнглим тўлди. Иккинчи даврада янада кучлироқ бўламиз"
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидаги "Арал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг "Шерлар" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди ва бўлиб ўтган ўйин ҳамда жамоа ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Икки хил тайм ўтказдик. Биринчи бўлимда ўзимизни тўлиқ кўрсата олмадик. Бу руҳият сабабли. Танаффусдан кейин эса, умуман бошқа футбол намойиш этдик. Кўп вазиятлар яратдик, аммо бор йўғи битта гол урдик.

- Биринчи бўлимда бор кучимиздан фойдалана олмадик ва бунга сабаб футболчиларнинг руҳияти бунга сабаб дедингиз. Биринчи давранинг сўнги ўйини эди, балки футболчиларда таътил кайфияти борлиги сабаб бугун бироз шиддатсиз ўйин бўлгандир? Масалан Драган Черан таътилга бироз аввалроқ чиқишга улгурди.

- Йўқ. Бу футболчиларнинг фикрлашига боғлиқ. Ўзим футболчилик фаолиятимда бундай муаммолар билан дуч келганман. Ҳар бир рақибга бирдек тайёргарлик кўриш керак эканлигини кўп маротаба такрорлаганман. Ҳеч қайси жамоани осонгина мағлуб этиб бўлмайди. Қайсидир футболчи хаёлан терма жамоа йиғинида. Кимдир эса хаёлан таътилга йўл олди. Биз ёмон ўйнамадик, аммо биринчи бўлимдан кўнглим тўлмади.

- Чорак финалдаги рақиб "Бунёдкор" ҳақида гапириб ўтсангиз. "Пахтакор" икки мавсумдан буён Кубок баҳсларида чорак финал босқичидан ўта олмаяпти.

- Менга қайси жамоа рақиб бўлишининг фарқи йўқ. У баҳсга қадар жуда кўп вақт бор. Биринчи даврани ёмон тугатмадик. Энг муҳими, олимпиадага йўл оладиган футболчиларимиз жароҳатларсиз иштирок этиши. Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш керак. Футболчилар таътилдан яхши кайфиятда қайтишса бўлгани, қолганини ўзимиз тўғрилаймиз.

- Биринчи давра бугун якунланди. "Пахтакор"нинг биринчи даврадаги иштирокини қандай баҳолайсиз? Жамоа кўрсатган ўйин сифати ва натижалардан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Жамоадан тахминан шундай ўйин кутган эдим. Кутилмаган вазиятларда очколар йўқотдик, лекин барча жамоалар очко йўқотишди. Турнир жадвалига қараб баҳо берадиган бўлсам. Биз эгаллаб турган ўриндан кўнглим тўлди. Мавсум аввалида биздан бундай натижа кутишмаганди. Бизни кўпчилик жиддий қабул қилмаганди. Иккинчи даврада "Пахтакор" яна ўзгаради.

- Жамоа қисқа муддатли таътилга йўл олди. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни қандай кечиши ҳақида гапириб берсангиз. Таътил қачон тугайди? Йиғинни қачон бошлайсизлар? Назорат ва ўртоқлик ўйинлари ўтказиладими? Масалан ўтган йили ёзда "Пахтакор" Олма-Отанинг "Қайрат" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этганди. Бу йил ҳам шундай режа борми?

- 10 кун дам бердик. 17 июль куни эса йиғиламиз. Қибрайдаги базамизда таййёргарлик кўрамиз. Учта назорат учрашуви ҳам ўтказишни режа қилганмиз. 20, 24, 29 июль кунлари назорат ўйинларини ўтказамиз. Биз ўртоқлик ўйини ўтказиш учун кўп жамоалар билан алоқада бўлдик. Ташкилий масалаларга кўра, ҳалқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этмайдиган бўлдик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких: "Биринчи даврада қайд этган натижаларимиздан кўнглим тўлди. Иккинчи даврада янада кучлироқ бўламиз"