05:39 / 07.07.2024
58

Иван Бошкович: "Жамоада мувозанатни ушлашимиз керак"

Иван Бошкович: "Жамоада мувозанатни ушлашимиз керак"
Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди ва берилган саволларга қуйидагича жавоб берди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Шунақа қаршилик бўлишини кутгандик. Бугунги рақибимиз кучли жамоа эди. Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Йигитлар кўрсатмаларни тўғри ва аниқ бажаришди. Турли ёндашувларга асосланган футбол ўйнадик. Ҳужум, қарши ҳужум, стандарт вазиятлар, барча жиҳатлар бўйича ҳаракат қилдик. Ўйинга рақибдан келиб чиқиб тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда вазиятларимиз кўпроқ бўлганди. "Нефтчи" жамоаси яхши ҳимояланди, бизга имконият бермасликка ҳаракат қилишди. Катта ғалабага эришдик. Иккинчи давра учун тайёргарликка жиддий киришамиз.

- Заҳирадан футболчи майдонга туширганингизда унинг гол уришини ҳис қилганмидингиз?
- Футболни фақат бир футболчи ўйнамайди. Мураббийлар штаби футболчининг ўйинга тайёрлигига ишонган ҳолда майдонга туширади. Футболчи дисквалификация ёки жароҳатга дуч келиши мумкин. Бунда жамоада унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи бўлиши керак. Имкониятдан унумли фойдаланиш керак.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида режалар қандай?
- Трансферлар жамоадаги мувозатнинг бузилмаслиги учун амалга оширилади. Бизда ҳозир мувозанат бўйича барчаси жойида, натижаларимиз бор. Вазиятга қараб бизни қизиқтирган вариантларни кўриб чиқамиз.

- Петкович жароҳат сабаб бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди. Ҳозирда у аввалги даражасида ўйнай олмаяпти. Футболчининг ўйини иккинчи даврада очилиб кетишига ишонасизми?
- Мен барча футболчиларга ишонаман. Унга мослашиб кетиши учун вақт керак, яна жароҳат ҳам олди. Бизда барча бир-бирига ёрдам беради. Унинг маҳоратига ишонаман. Футболчи фақат гол билан жамоага ёрдам бермайди.

- "Нефтчи" билан Суперлигада дуч келганингизда мағлубият қайд этилганди. Бугун ғалаба қозондингиз. Жамоа ҳозирга келиб кучайди, Суперлига жадвалида пешқадамлар қаторида. Мавсум якунида чемпионлик мақсади борми?
- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. "Сўғдиёна" мухлисларига мавсум якунида соврин тақдим этиш учун курашаяпмиз, шунга интиламиз. Бизда катта вазифа шундай. Ҳар бир ғалабали ўйиндан сўнг кейинги ўйинда ҳам шу натижани қайд этиш учун ҳаракатни бошлаймиз. Бизда шароитлар ҳам етарлича.

- Санжар Рашидовни иккинчи даврада жамоада кўрамизми?
- Бизга жамоада мувозанат керак. Ҳар бир футболчини алоҳида қадрлаймиз, ёшлар бор, тажрибали футболчилар бор. Мувозанатни ушлашимиз керак. Кимнидир заҳирада қолдириш ниятимиз йўқ. Ёшларга кўпроқ имконият беришимиз керак.

- Кубокдаги навбатдаги рақиб "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ҳар бир жамоа билан ўйнаса бўлади. Бизда яхши таркиб йиғилган. Ким рақиб бўлишидан қатъий назар, ўз ўйинимизни ўйнаймиз. "Навбаҳор" кучли жамоа, лекин биз бу ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Иван Бошкович: "Жамоада мувозанатни ушлашимиз керак"
ePN