13:25 / 08.07.2024
468

Баҳодир Жалолов Олександр Усикни енга оладими?

Баҳодир Жалолов Олександр Усикни енга оладими?
Фото: Instagram
1996 йилда Атлантада бўлиб ўтган Олимпиада чемпиони Василий Жиров “Sports.kz” нашри билан бўлган суҳбатда Баҳодир Жалоловнинг кучлилиги, у профессионал сифатида нималарга қодирлиги ва Олександр Усикни мағлуб этиш имконияти бор-йўқлиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Жалолов шунчаки рингда ўйнайди, айнан шунинг учун ҳам ғалаба қозонади. У профессионал боксда ҳам яхши истиқболга эга. Унда Усикни мағлуб этиш имконияти бор. Бунинг учун у фақат ўзига ишониши керак”, — деди машҳур спортчи.

Маълумот учун, 2023 йилда ўзбекистонлик боксчи Олександр Усик билан учрашган эди.

Бутун Ўзбекистон ушбу жангни кутаётганини биламан, агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, эртагаёқ рингга кўтарилардим. Биз бутун дунёга классик боксни намойиш этардик. Сенга омад, чемпион”, — деб ёзган эди Баҳодир ўз Х (собиқ Twitter) саҳифасида.

Маълумот учун, 29 ёшли Жалолов 2020 йили Токио (Япония)да бўлиб ўтган Олимпиада чемпиони ҳисобланади. Ўзбекистонлик боксчи 2019 ва 2023 йилларда Жаҳон чемпиони бўлган. Бундан ташқари, Баҳодир 2022 йилги Осиё ўйинлари ва уч бора Осиё чемпиони бўлди. Жалолов профессионал рингда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонган.

Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадаси қатнашчиси ҳам ҳисобланади. Мусобақанинг бокс бўйича баҳслари 27 июлдан 10 августга қадар бўлиб ўтади.

Василий Жиров Олимпиададаги олтиндан ташқари, боксчи икки карра жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ва совриндори, ҳаваскорлар ўртасида Осиё ўйинлари совриндори, профессионал бокс бўйича IBF йўналишида жаҳон чемпиони ҳисобланади. У профессионал бокснинг асосий йўналишларидан бирида чемпионлик унвонини қўлга киритган биринчи қозоқ боксчиси ҳамдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов Олександр Усикни енга оладими?