Россия Премьер-лигасининг янги мавсумида юқори ўринлар учун курашишга тайёрланаётган ЦСКА клуби раҳбарияти жамоанинг етакчи ўйинчиси Аббосбек Файзуллаевни Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўйиб юборди.
20 ёшли ҳужумкор футболчимиз Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишга ҳозирлик кўраётган терма жамоамиз сафига бориб қўшилди.
- Аббос Файзуллаев 2024 йилги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистон терма жамоасига ихтиёрига жўнаб кетди.
Олимпиаданинг футбол мусобақалари 24 июлдан 9 августгача давом этади. Гуруҳ босқичида Ўзбекистон футболчилари Испания, Миср ва Доминикан Республикаси терма жамоалари билан ўйнайди.
Аббосга ва унинг жамоасига муваффақият тилаймиз, клубга орзусидаги медаллар билан қайтишини кутиб қоламиз, - дейилади ЦСКА матбуот хизматининг расмий баёнотида.
Ўз навбатида, ЦСКА мухлислари ижтимоий тармоқлар орқали Аббосбек Файзуллаевнинг Олимпиадада қатнашишини кенг муҳокама қила бошлади.
Dmitry Novozhenin:
Аббоснинг ўйинларини Премьер-лига стартида кўра олмас эканмиз.
Chief Accountant:
Балли Аббос, сен зўрсан!
Андрей Игоревич:
Тезроқ қайт, энг муҳими жароҳатларсиз кел!
Елена Евстюничева Вологда:
Аббосга омад, голлар, зўр ўйин ва катта ғалабалар тилаймиз!
Ринат Хабиров:
Фақат Файзуллаев учун Олимпиаданинг футбол бўйича баҳсларини томоша қиламан.
Корчашкин Илья:
Қийин гуруҳ экан, Аббосга омад ёр бўлсин.
Ростислав:
Жароҳатсиз келишингни тилаб қоламиз.
Красно синий самый сильный:
Омад, испанларни ютиб қўйинглар!
Roman Sviderskiy:
Аббос, омад, муҳими жароҳат олма.
Раск:
Аббосга муваффақият!
Артём:
Аббос омад, ҳаммамиз соғ-саломат, жароҳатларсиз қайтишингни истаймиз. Қани олға!
Parad:
Ўзбеклар Осиёда зўр ўйнаётган жамоа.
Novik59:
Аббос мусобақада узоқ қолса керак, муҳими жароҳатсиз қайтсин.
1234qweasz:
Файзуллаев, албатта бизга медаль олиб кел! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди