00:21 / 12.07.2024
327

Қозоғистонлик журналист Мадримов-Кроуфорд жангида сенсация бўлиши мумкинлигини айтди

Қозоғистонлик журналист Мадримов-Кроуфорд жангида сенсация бўлиши мумкинлигини айтди
Қозоғистонлик таниқли спорт журналисти ва шарҳловчи, ҳозирда Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритаётган Аян Толегендан Исроил Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жангдаги имконияти ҳақида фикрлари билан қизиқдик.

- Келинг мен вазиятни қандай тасаввур қилаётганлигим борасида қисқача тўхталиб ўтаман. Биламизки, Мадримов бу вазн тоифаси учун жуда зўр. Менимча Исроил Мадримов жангни шиддатли бошлайди. Соф ўзбек бокс мактабига хос тарзда. Шунингдек, у ҳаваскор йўналишда анчагина тажриба тўплаган ва Осиё чемпиони бўлган. У Кроуфордни 1-раундлардаёқ нокаутга учратишга ҳаракат қилади. Нокаут қила олмаган тақдирда ҳам дастлабки раундларда жиддий босим уюштиради. Балки ўхшаб қолар, яъни ён томондан йўллайдиган зарбаси билан уни тутиб олиб, сенсацияни амалга ошириши мумкин. Кроуфорд ҳам ҳозир Мадримовни ўрганаётганлиги аниқ.

Теренс Мадримов билан яқин масофада жанг қилиш хавфли эканлигини билади. У жангни шиддатини ўлдиришга, темпни туширишга ҳаракат қилади. Агар, Мадримов жангнинг биринчи ярмида нимагадир эриша олмаса, иккинчи қисмида унга қийин бўлиши мумкин. Чунки, Теренс ўзининг чемпионга хос хислатини ва тажрибасини кўрсатади. Унинг оёқ ҳаракатлари ва қўлларининг узунлиги кўпроқ фойда бериши мумкин. Демоқчиманки, очколар ҳисобида ғалаба қозониш имконияти Кроуфордда кўпроқ. Албатта, ушбу жангда Мадримовга омад тилайман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистонлик журналист Мадримов-Кроуфорд жангида сенсация бўлиши мумкинлигини айтди