date
views 343

Ўзбекистонлик "Мирко"нинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик "Мирко"нинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди
Юртимизнинг кўзга кўринган ММА жангчиси "Мирко" номи билан нафақат Ўзбекистонда балки Бирлашган Араб Амирлигида ҳам анчагина таниқли бўлган, Мирафзал Ахтамовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.

2 август куни АҚШнинг Нью-Йорк штати Саламанка шаҳрида океан ортининг нуфузли промоушени LFA навбатдаги турнирини ўтказади. Юртдошимиз мазкур жанг кечасининг асосий кардида АҚШ вакили Жефрей Крейгга қарши октагонга кўтарилади. Ушбу тўқнашув ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ҳамюртимизнинг профессионал кўрсаткичи 6-0-1 бўлса, Крейгнинг рекорди 5-2 кўриниш олган. шу ўринда Ахтамов асосан Дубайда яна бир ҳамюртимиз Ҳусан Мажлимов қўл остида машғулотлар олиб боришини ҳам айтиб ўтиш жоиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик "Мирко"нинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди