"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Спартак"ка қарши беллашувдан (0:3) сўнг фикрларини билдириб ўтди.
- Одатда жамоалар 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганида трибунада ўтирган мухлислар жамоани бунақа қўллаб-қувватламайди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Чунки улар бизни яхши кўришади. Бунинг учун уларга катта раҳмат. "Спартак" кучли эканлиги боис ютди. Рақиб кучлилигини яхши билардик. Қаршилик қилишга уриндик, аммо ўхшамади. Биз тайёргарлик кўрмоқдамиз. "Спартак" ўйинга шай ҳолатда эканлиги кўринди. Улар ҳар 5 кунда ўйнаётгани ҳам ўз сўзини айтди. Биз эса яхши спорт формага кириб олиш учун астойдил меҳнат қилишимиз керак.
- Иккинчи таймда биринчи таймдагига қараганда бир талай вазиятлар юзага келди...
- Биринчи таймда ҳам вазиятлар бўлганди. Улардан фойдаланишни билиш керак. Ютишни ёки яхши натижага эришишни хоҳласанг, гол уришинг лозим.
"Спартак" клубига раҳмат, бизни илиқ кутиб олди. Уларни ҳам Ўзбекистонда кутиб қоламиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”