22:31 / 17.07.2024
111

Теренс Кроуфорд: Мадримовда тезкорлик, куч ва чидамлилик каби хусусиятлар мужассам

Теренс Кроуфорд: Мадримовда тезкорлик, куч ва чидамлилик каби хусусиятлар мужассам
Фото: Getty Images
Уч вазн тоифасида жаҳон чемпиони ва pound-for-pound рейтинги етакчиси Теренс Кроуфорд ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Тезкорлик, куч, чидамлилик ва ноодатий ҳаракатлар уни ўзига хослигини таъминлаган. Буларнинг барчаси Мадримовда мужассам ва у мен дуч келган жангчилардан фарқ қилади.

Оддийгина нарса ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. У етарлича дам олган. Бу эса унинг ўзига қарши ишлаши мумкин. Рингга анча вақт чиқмаслик, ўз таъсирини ўтказади.

Менда ишлар қандай кетяпти? Менда ҳаммаси жойида
”, — дейди Кроуфорд.

Боксчилар ўртасидаги жанг Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида 3 август куни бўлиб ўтади.

Америкалик боксчи профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.

Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Теренс Кроуфорд: Мадримовда тезкорлик, куч ва чидамлилик каби хусусиятлар мужассам