
Супер оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энди Руис Теренс Кроуфорд ва супер ярим ўрта вазнда WBA чемпиони Исроил Мадримов ўртасидаги чемпионлик жанги ҳақида гапирди.

“Менимча, Теренс ғалаба қозонади. У анча тажрибали ва маҳоратли жангчи. Ҳозир у юқорида. Назаримда, у Мадримовни нотўғри баҳолайди.
Рақибларини тушуниш учун унга бир оз вақт керак бўлади, лекин кейин уларни Жервонта Дэвис каби нокаутга учратади. У жуда ақлли”, — деди Руис.

Маълумот учун, Мадримов — Кроуфорд жанги 3 август куни бўлиб ўтади. Руиснинг ўзи ҳам ушбу кардда рингга чиқади ва Жаррел Миллерга қарши жанг қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар