Фото: Getty Images
Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади. Жанг олдидан Мадримов ўзбекистонлик мухлисларга мурожаат йўллади.
“Aссалому алайкум, ватандошлар. Мана ҳозир жанг бўладиган аренада турибмиз. 3 августда шу ердан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз ва дуо қилишингизни сўраб қоламан.
Ўзбекистонимизга муносиб ғалабалар, камарлар билан қайтиш насиб қилсин. Олға, Ўзбекистон!”, — дейди Мадримов.
Исроил ва Теренс ўртасидаги жанг Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида 3 август куни бўлиб ўтади. Исроил ва Теренс ўртасидаги қарама-қаршилик биринчи ўрта вазн тоифасидаги WBA камари учун кечади.
Теренс Кроуфорд профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.
Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди