Париж—2024. Музаффарбек Тўрабоев ярим финалга йўл олди

Париж—2024. Музаффарбек Тўрабоев ярим финалга йўл олди
Фото: Жудо
Париж Олимпиадаси ўйинларида дзюдо баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ғалабали иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Париж—2024. Музаффарбек Тўрабоев ярим финалга йўл олди
У чорак финалда нидерландиялик Михаил Коррел билан кечган муросасиз баҳсда устун келди. Энди у финал йўлланмаси учун озарбайжонлик Зелим Коцоевга қарши татамига чиқади.
Париж—2024. Музаффарбек Тўрабоев ярим финалга йўл олди
Аввалроқ Музаффар Тўрабоев 1/8 финалда -100 кггача вазн тоифасида қозоғистонлик Нурлихан Шарханни мағлуб этган эди.

Маълумот учун, 24 ёшли Тўрабоев жаҳон чемпиони (2022), Осиё ўйинлари ғолиби (2023) ва Осиё чемпиони (2024) ҳисобланади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар