171
Мадримов Кроуфордга ютқазмагани, яна жанг қилса нимани ўзгартириши ва янги вазнга ўтиши ҳақида (интервью)
Фото: Mark Robinson / Matchroom Boxing
3 август оқшомида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги 22 минг томошабин сиғимига эга «BMO Stadium» аренасида ўтган бокс кечасининг марказий жангида супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони Исроил Мадримов америкалик Теренс Кроуфордга қарши 12 раунд жанг қилиб, ҳакамларнинг очколари эвазигагина ғалаба мезбон боксчига тортиқ қилинди.
Ўзбекистонлик 29 ёшли боксчи енгилмас Кроуфордга қарши ўзига тегишли WBA камарини аламли тарзда қўлдан чиқарган бўлса-да, жангдан сўнг мағлубиятни тан олмади ва реванш сўради. Исроил Мадримов баҳсдан кейин америкалик ва хорижий журналистлар иштирокида ўтган матбуот анжуманида ҳам қатор саволларга жавоб қайтариб, Кроуфордга қарши яна жанг қилишга шайлигини маълум қилди. Tribuna.uz матбуот анжуманини таржима қилиб, тўлиқ шаклда келтиради.
- Исроил, жангдан кейинги илк таассуротларингиз қандай бўлди?
- Биринчи навбатда ўзимни яхши ҳис қилаётгандим. Ўйлайманки, мен нимани истаган бўлсам, ўша ишни маромида бажаришни уддаладим. Фикримча, бу ўйинда мен мағлуб бўлмадим, рингда муносиб ҳаракат қилдим. Биламиз, Кроуфорд «Pound-for-pound» рейтингида биринчи рақамли боксчи, менга қадар унга қарши жанг қилган Спенс ва бошқа таниқли боксчилар нокаут билан тўхтатилган, мен эса 12 раунд давомида етарлича қаршилик кўрсатдим. Бу вазн чемпиони эканимни яна исботлай олдим. Бу жангда ютқаздим деб ҳисобламайман. Камида дуранг бўлиши керак эди.
- Энг кучли боксчилардан бирига қарши ғалабага яқин эдингиз, бу баҳсдан қандай позитив хулосалар қилдингиз?
- Мен бутун раундлар давомида жангни назорат қилдим – бу ўзимга ҳам ёқди. Шундай номдор боксчини бу даражада ўз назоратимда ушлай олишимни кутмагандим. Аммо рингда ҳаммасини кўрсатдим.
- Бу жангдан нима олдингиз?
- Энг аввало катта тажриба бўлди. Кейинги фаолиятим учун бу муҳим.
- Жанг давомида ўзингизни керагидан кўпроқ совуққон тутмадингизми? Балки, кўпроқ агрессив бўлишингиз керак эмасмиди?
- Жангда нима бўлган бўлса, барчаси Аллоҳнинг изни билан бўлган. Ниманидир ўзгартиришни истамасдим. Мен рингда етарлича жанг қила олдим, деб ҳисоблайман.
- Жанг олдидан ва жангдан кейин сизда қандай туйғулар бўлди? Шундай бўлишини кутганмидингиз?
- Бу жанггача менда ҳаяжон йўқ эди, юз фоиз тайёр эдим. Жанг олди қўрқув ҳам йўқ эди, руҳан шай эдим ва буни исботладим.
- Бу вазнда ўз кучингизни қандай баҳолайсиз?
- Ҳозирги вазнимда анчадан буён жанг қиляпман. Ўзимни бу вазн тоифасида жуда яхши ҳис қиламан. Бу табиий вазн тоифам.
- Кроуфорднинг зарба кучи ва техник жиҳатларини қандай баҳолайсиз?
- Ҳа, унда ҳам кучли зарба бор, техникаси ҳам ёмон эмас. Аммо бугун у бу борада устун эмасди, тенглик эди.
- Кроуфорднинг Канелога қарши рингга чиқишни истаётгани ҳақида нима дея оласиз?
- Бу уларнинг қайси вазн тоифасида жанг қилишига боғлиқ. Агар Канелонинг вазн тоифасида жанг қилишса, унда Кроуфордга жуда қийин бўлади. Чунки вазн юқорилиги барибир ўз таъсирини кўрсатади.
- Бугун 12-раундни ютсангиз дуранг бўларди, 11-12-раундда устунликга эришган тақдирда ғолиб бўлишингиз мумкин эди. Ҳозир нимадан афсусланаяпсиз, сўнгги раундларда нима ўзгартириш мумкин эди?
- Афсусланаётганим йўқ. Бу Худонинг амри, ҳеч нарсани ўзгартиришни истамасдим. Жангдан олдин жуда кўпчилик «Кроуфорд Мадримовни кўпи билан 8-раундгача нокаут билан тўхтатади», дейишганди. Аммо мен бутун дунёга ўз кучимни кўрсатдим. Ўзим, жамоам, ватаним, мухлислар учун муносиб жанг қила олдим ва улар ҳам жангимдан қониқишди.
- Сўнгги раундларда қанчалик толиққан эдингиз?
- Озроқ чарчоқ аломатлари бор эди, аммо мен 12 раунд туриб бера олдим. Ўзимга бўлган ишончим юқори эди.
- Жангда режангиз қандай эди?
- Шошилмаслик, рақибни мувозанатдан чиқариб, кириб бориш эди. Ўз режамни амалга ошира олдим.
- Бугунги йирик воқеалик ва жанг Ўзбекистон учун қандай аҳамиятга эга эди?
- Ўзбекистон учун ҳам катта жанг ва тарихий воқеалик эди. Чунки мамлакатимизда спортга, боксга жуда катта эътибор бериляпти. Бугунги жангни ҳам Ўзбекистонда интиқлик билан кутишганди, қўллаб-қувватлаб туришди. Янги тарих яратиш учун мендан ғалаба кутишганди. Шунга қарамай, яхши жанг ўтказганимдан ҳамма хурсанд. Америкада ҳам кўпчилик суратимни кўтариб олганини, кимдир мамлакатимиз байроғини кўтарганини кўрдим. Бу мен учун ҳам, мамлакатим учун ҳам фахрли.
- Жангнинг иккинчи қисмида кўпроқ ҳужум қилишни истаганмидингиз ёки барчаси режа асосида эдими?
- Ҳаммасини режа асосида қилдим. Чунки Теренс сингари рақибга қарши жангни назорат қилишни ўзи бўлмайди. Ҳеч ким бундай қила олмаган. Мен эса қила олдим ва барчага чемпионлигимни яна бир бор кўрсата олганимдан хурсандман.
- Кроуфорд учун Бенавидесга қарши жанглар жисмоний жиҳатдан сизга қарши ўтган беллашувдан қийинроқ бўлган эди. Бу борада нима дея оласиз?
- Бўлиши мумкин, аммо у Теренсга қарши 12-раундгача туриб бера олмаган. Мен эса муносиб қаршилик қила олдим.
- Агар Кроуфордга қарши яна рингга чиқсангиз, бошқачароқ жанг қилган бўлармидингиз?
- Уриниб кўрардим, қўрқув йўқ. Чунки мен чемпион эдим ва ҳозир ҳам мухлислар учун чемпионман. Унга қарши яна яхшироқ жанг қилишим мумкин.
- Камарни ҳимоя қилиш ва камар учун жанг қилиш масаласида қандай фарқларни кўрдингиз? Бу борада ҳакамларнинг муносабати турличами?
- Биз учун бунинг фарқи йўқ, имконият беришса жанг қиламиз. Қайсидир камар учун жангми ёки бошқа даражадаги баҳсми – фарқи йўқ, тайёрман.
- Чемпион сифатида ёки чемпионлик камари учун рингга чиқиш керак бўлса, жангга турлича муносабатда бўласизми?
- Яна бир марта чемпионлик жангини ўтказишга ҳаракат қиламиз.
- 72 кг вазнга чиқишни истармидингиз?
- Менга фарқи йўқ. Агар катта жанглар ташкил қилинса, мен бу вазнда ҳам жанг қилишга тайёрман. Катта жангларни ва уларда бугунгидек сенсациялар қилишни яхши кўраман, - дейди Исроил Мадримов Теренс Кроуфордга қарши кечган жангдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.
Кроуфорд Мадримовга қарши жангдан кейин: «У жуда кучли, тезкор ва мендек интизомли»
Теренс Кроуфорд ҳам Исроил Мадримовга қарши жангдан кейин матбуот анжуманида иштирок этди ва ўзбекистонлик рақибини мақтади.
«Исроилнинг юқори вазнга ўтишидан чўчийманми? Йўқ, чунки Мадримов 72-76 кг вазнда ҳам бемалол рақобат қила оларди. Ҳаваскорлар боксида у бунданам юқори вазнларда жанг қилиб, муваффақиятга эриша олган. У катта, жуда кучли ва бақувват. У оёқда жуда тезкор, гавдаси билан яхши ишлайди ва менга ўхшаган интизомли боксчи», - дейди Теренс Кроуфорд жангдан сўнг.
Усмон Ибодов таржимаси.
Исроил Мадримов, Теренс Кроуфорд, интервью “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...