Фото: Getty images
Ўзбек боксчисининг Америкада «йил жанги» дея таърифланган тўқнашувда йилнинг энг яхши боксчисига қарши рингга кўтарилишини тасаввур қилиш қийин эди. Аммо 3 август оқшомида Лос-Анжелесдаги 22 минг томошабин сиғимига эга «BMO Stadium» аренасида ўзбекистонлик Исроил Мадримов мана шундай жангда тасаввурни реалликка айлантирди ва миллионлаб аудитория қаршисида Ўзбекистон мадҳияси янграшига сабаб бўлди.
Енгилмас Кроуфордга қарши тўқнашувда жанг бўйича енгилмаган Мадримов 8 йилдан буён рақибларини нокаутга учратиб келган Теренснинг бу борадаги сериясини тўхтатгани таҳсинга сазовор. Аммо жанг ичидаги вазиятларни етарлича ёритганимиздан келиб чиқиб, бу сафар жанг атрофидаги воқеаларга назар ташладик. Таъкидлаш жоизки, катта жангда Мадримовнинг WBA камари аламли тарзда юлиб олинган бўлса-да, ўзбек бокси Лос-Анжелесда кўпроғини ютди.
Бир йил кутилган рақиб
Кроуфорд сўнгги жангини 2023 йилнинг ёзида Спенсга қарши ўтказиб, нокаут билан 40-ғалаба ва учта камар соҳибига айлангач, бутун Америка ва бокс олами унинг навбатдаги рақиби ким бўлишини қарийб бир йил кутди. Ниҳоят, апрел ойида енгилмас Теренснинг рақиби Исроил Мадримов бўлиши ҳақида расман эълон қилингач, америкаликлар нисбатан нотаниш бўлган ўзбекистонлик боксчи ҳақида маълумотлар қидира бошлагани табиий. Гап шундаки, Мадримов март ойида россиялик Магомед Курбановни мағлуб этиб, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камарига эга чиққанди. Ўзбек боксчисининг проф боксда ҳали мағлуб бўлмагани ва унинг ҳаваскор боксдаги катта тажрибасидан келиб чиқиб, Кроуфорд – Мадримов жанги 3 ой давомида катта интригага айлантирилди.
Катта ажиотажга сабаб бўлган жанг
Сўнгги 10 кун давомида Ўзбекистонда кўпчиликнинг эътибори ўзбек боксчиларининг Париж-2024даги иштирокига қаратилган пайтда, нафақат Лос-Анжелес ёки Калифорния штати, балки бутун Америкада Кроуфорд – Мадримов жанги атрофидаги муҳокамалар боксдаги асосий мавзуга айланганди. Исроил бу жанги орқали профессионал бокс оламини яна бир карра ўзбек боксини ўрганиши, тарихи, бугуни ва ютуқлари ҳақида гапиришга мажбур эта олди. Жанг трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритган Американинг энг катта аудиторияга эга телеканалларидан DAZN ва ESPN Мадримов билан бир қаторда ўзбекистонлик бир қатор боксчиларга эътибор қаратган. Лос-Анжелеснинг ўзида Кроуфорд – Мадримов жанги ҳақидаги реклама роликлари, баннер ва пештахталар шаҳарнинг қатор нуқталарида борлиги бу баҳсга қизиқиш қанчалик юқори бўлганини кўрсатарди.
Америкада бизнес ва шоуга айланган бокс
Америкалик ва ўзбекистонлик боксчилар ўртасидаги жанг Саудия Арабистони томонидан молиялаштириладиган Riyadh Season серияси доирасидаги бокс кечасининг асосий тўқнашуви сифатида ўтказилган бўлса-да, Кроуфорд – Мадримов жангини аренада жонли кўришни истаганлар ҳам, уйида ёки бошқа жойда ТВ ёки интернет орқали томоша қилмоқчи бўлганлар ҳам яхшигина харажат қилишига тўғри келарди.
World Boxing News хабарига кўра, 22 минг томошабин сиғадиган «BMO Stadium»да ўтказилган жанг учун энг арзон чипта нархи 200 доллардан сотилган бўлса, ринг атрофидаги жойлар учун чиқарилган чипталар 2000 минг доллардан сотилган. АҚШ ҳудудида эса бу жангни трансляция қилган DAZN ва ESPN платформалари орқали томоша қилиш нархи эса 79,99 долларни ташкил этган. Бу нархлардан бокс жанглари Америкада – катта бизнес ва томошабоп шоуга айланганини билиш қийин эмас.
Мадримов Кроуфорд билан жанг учун қанча маблағ ишлаб олди?
Профессионал боксчиларнинг жанг ташкилотчилари, промоутерлар орқали трансляция, чипта сотувидан тушадиган даромадлардан гонарар олиши замонавий бокс учун янгилик эмас. Испаниянинг Marca нашри Nyfights порталига таяниб хабар беришича, Кроуфорд ва Мадримовнинг жанг орқали қанчадан маблағ ишлаб олгани расмий ҳисоботларда келтирилмаган. Шунга қарамай, Nyfights’нинг ёзишича, америкалик 36 ёшли боксчи бу жанг ортидан қарийб 8 миллион долларга бойиган, ўзбекистонлик 29 ёшли чармқўлқоп устасига қарийб бир миллион доллар маблағ ажратилиши айтилмоқда.
Хулоса
Унутилмас жанг натижаси, ундан кейинги ҳакамлик можароси ва ҳалигача давом этаётган баҳсли қарорлар бўйича тортишувлар, тахминлар ўз йўлига, муҳими, ўзбек боксида янги тарих яратиб, Америкада миллионлаб мухлислар аудиторияси қаршисида Ўзбекистон байроғини ҳилпиратиб, мамлакат мадҳияси янграшига сабабчи бўлиш – ҳар қандай ғалабадан-да каттароқ, тотлироқ ва шарафлидир. Ҳозирданоқ кейинги жангига тайёрлигини такрорлаётган Исроил Мадримов бу фикрларимизни тасдиқласа, ажабмас.
Усмон Ибодов
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?