4 август куни Лос-Анжелесдаги BMO Stadium да Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд ўртасида икки камар учун жанг бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи очколар ҳисобида мағлубиятга учради.
Matchroom Бохинг Промотион матбуот хизмати жанг кечасида қатнашувчи ҳар бир боксчига кафолатланган гонорарларни эълон қилди.
Унга кўра Мадримовнинг рақиби Теренс камида 1,2 миллион доллар олиши белгиланган. Жангдан сўнг бу суммага турли бонуслар ҳам қўшилган. Якунда боксчи 2,5 милион АҚШ долларига эга чиқди.
Мадримовга эса жанг олдидан кафолатланган 400 минг доллар ваъда қилинган. “Ммафигҳтинг” сайти бу сумма 750 минг доллар экани ҳақида ёзди. Жангдан кейин ўзбекистонлик боксчига трансляция ва бошқа бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда бир миллион доллар пул мукофоти ажратилиши маълум қилинди.
АҚШ учун тўланадиган катта миқдордаги солиқ, боксчининг менежери ҳамда мураббийларига бериладиган суммадан сўнг ўзбекистонлик спортчига тахминан 400 минг доллар атрофидаги маблағ тегади.
Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
Ўшанда Ўзбекистонга қайтиб келган Исроилга Tahoe автомобили совға қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ислом Каримов: «Сен нимага ўйин қиласан?»
Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди
Эрон Исроилга таҳдидлар ортидан ўз ҳаво ҳудудини ёпди
Эрон Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўради
ҲАМАСнинг янги етакчиси номи яқин кунларда эълон қилинади
“Ҳизбуллоҳ” ўнлаб ракеталар билан Исроил шимолига ҳужум қилди
Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади
ОАВ: АҚШ ва Исроил Эроннинг зарбасини душанба куни кутмоқда