date
views 304

Саул Альварес: "Бу тўқнашув ҳеч бўлмаганда дуранг билан якунланса, адолатли бўларди"

Саул Альварес: "Бу тўқнашув ҳеч бўлмаганда дуранг билан якунланса, адолатли бўларди"
Саул "Канело" Альвареснинг фикрича, Теренс Кроуфорд яқинда ўтказилган ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши жангида ғалабага лойиқ эмасди. "Канело" яқинда берган интервьюсида шу ҳақида гапириб ўтди.

"Теренс яхши жанг қилади, лекин менимча, у мазкур баҳсда ютқазиб қўйди. Ҳакамларнинг қарорига тушунмадим. Бу тўқнашув ҳеч бўлмаганда, дуранг билан якунланса, адолатли бўларди" – деди Альварес.

Маълумот учун, ҳозирда "Канело"(61-2-2, 39 KO) бор эътиборини навбатдаги жангига қаратган. У 14 сентабрь куни Эдгар Берлан(22-0, 17 KO)га қарши жанг қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саул Альварес: "Бу тўқнашув ҳеч бўлмаганда дуранг билан якунланса, адолатли бўларди"