Ўзбекистон кубоги 1/4 финал баҳсидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг (2:3) мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Ўйиндан кўпроқ нарса кутган эдим. "Навбаҳор" кўпроқ вазият яратгандек. Рақибни ғалаба билан табриклайман.
- Жамоа иккинчи даврага қандай тайёргарлик кўрди? Йиғинлардан кўнглингиз тўлдими? Жамоа айрим бир сабабларга кўра Туркияда ўтказилиши керак бўлган йиғинни бекор қилди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Йиғинларни яхши ўтказдик. Олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз. Бугун кубокдаги иштирокимизни якунладик, аммо ҳаммаси ҳали олдинда. Келажак ҳақида ўйлашимиз керак.
- Жамоангиз трансферлар ойнасида иккита футболчини ўз сафига қўшиб олди. Режа қилган траснферларингизни амалга ошира олдингизми?
- Ҳа. Трансферлардан кўнглим тўлди. Биз кўп футболчилар билан шартнома имзолашни истамадик. Сабаби таркибдаги футболчилар нимага қодир эканлигини исботлаб бўлишди. Мен уларга тўлиқ ишонаман.
- Иккинчи давра старт олди. Кейинги рақиблар ва учрашувлар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
- Бизда тақвим бор ва ушбу тақвим бўйича ишлашда давом этамиз. Ўйлайманки, тақвим бошқа ўзгармайди. Эртага кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Мен ушбу йигитларга ишонаман. Бугун ютқаздик тўғри, лекин ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ. Мавсумни муваффақиятли тугатишни режа қилганмиз.
- Жамоалар танаффусдан кейинги дастлабки учрашувини ўтказишмоқда. Бугун жамоангизда жисмоний муаммолар кузатилдими? Футболчилар деярли 130 дақиқа футбол ўйнашди. Жамоангизнинг жисмоний ҳолатидан қониқдингизми?
- 120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Жамоам 120 дақиқа ўйнай олишини исботлади. Бир ойлик танаффусдан кейин яна майдонга қайтиш осон иш эмас. Жамоам руҳий ва жисмоний тарафлама ҳам тайёр деб ўйлайман. Ўз ўйинимизни янада чуқурроқ таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Жароҳат ва дисквалификация туфайли айрим бир футболчиларсиз иштирок этмоқдамиз. Биринчи даврада ҳам кўп йўқотишларга учрадик, лекин шунга қарамай натижага эриша олдик. Бугунги ўйин тарихга айланди. Кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?