118
Миржалол Қосимов: "Натижадан қониқдим, аммо жамоам намойиш этган ўйин мени ҳурсанд қилмади"
Суперлига 15-туридан ўрин олган ОКМК - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- "Навбаҳор" жамоасига қарши кечадиган ўйинларимиз жуда ҳам принципиал кечади. Бугун ҳам шундай баҳс гувоҳи бўлдик. Натижадан кўнглим тўлди, аммо жамоам кўрсатган ўйиндан қониқмадим. Буни тан олишим керак. Жамоам мен кутгандек ўйин намойиш эта олишмади. Бунга айрим сабаблар бор Ойбек Рустамов, Гиоргий Папава ва Ислом Тўхтахўжаевларнинг йўқлиги бизга катта қийинчилик туғдирди. Энг муҳими натижа. Ўйин унутилади, бироқ натижа эсланади. Кийиниш хонасида ҳам ўйиндан қониқмаганимни футболчиларга айтдим. Ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимиз керак.
- Жамоангиз биринчи бўлимда жуда кўп хатоларга йўл қўйди. Оддий вазиятларда тўпни йўқотдингизлар. Бугунги учрашувдан қандай хулосалар чиқардингиз?
- "Навбаҳор" жамоаси уч нафар марказий ҳимоячи, яъни бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилишини кутмаган эдим. Бу бизнинг ўйинимизга салбий таъсир ўтказган бўлиши мумкин. Футболчиларим рақибнинг 5-3-2 тактикасига мослашиб олишлари учун бироз вақт керак бўлди. Кўпгина вазиятларда тўпни йўқотдик. Тўп "Пинг-понг"дагидек жуда тез ҳаракатланди. Бу менинг жамоамга ҳос жиҳат эмас. Биз ўзимизга хос бўлган қисқа паслар орқали ҳужумга кам ўтдик. "Навбаҳор" жамоасининг таркиби ҳам жуда кучли. Ушбу жиҳат ҳам ўз таьсирини ўтказмай қолмади. Иккинчи ва учинчи зоналарда тўпга кўпроқ эгалик қилишимиз керак эди.
- "Навбаҳор" жамоасида иккинчи давра олдидан катта ўзгаришлар рўй берди. Биринчи даврадаги "Навбаҳор" билан бугунги "Навбаҳор" орасида қандайдир фарқни сездингизми?
- Жамоа бир нечта янги футболчиларни ҳарид қилди. Бу ерда кўпроқ жамоа кайси ритмда эканлиги муҳим. "Навбаҳор" жамоасининг 90% таркиби жуда ҳам тажрибали футболчилар. Рақибимизнинг бугунги тактикаси ҳам бизга етарлича муаммо туғдирди. Бунга ўзимиз ҳам сабабчи бўлдик. Тўп узатишлардаги хатолар бизга ёмон таъсир қилди. Акром Комилов биринчи бўлимда бир нечта вазиятларда тўпни йўқотди.
- ОКМК - "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувлар ҳар доим жуда ёрқин кечади. Ўйин олдидан қандайдир ўзгача услуб ёки ўзгаришга қўл урдингизми? Айнан бугунги рақибга қарши.
- Авваламбор мен рақиб жамоа эмас, ўзимнинг жамоам ўйинини кучайтириш ҳақида ўйлайман. Йигитларга ҳам шуни таъкидлайман. Биз рақиб қандай ўйнаши ҳақида эмас, ўзимиз қандай қилиб яхшироқ ўйнашимиз кераклиги ҳақида қайғуришимиз керак. Бундай ҳолатларда кайфият ва руҳий ҳолат асосий факторларга айланади. Футболда мағлуб бўлмайдиган жамоалар йўқ. Муҳими характер намойиш этиш. Масалан "Андижон"га қарши кечган сўнгги баҳсда 0:2 ҳисобида ортда бораётганимизга қарамай, ўйинни ташлаб юбормадик. Биринчи даврада ҳам бундай ўйинлар етарлича бўлди.
- ОКМК жамоаси мавсум аввалидан буён ҳеч ким томонидан чемпионликга даъвогар дея кўрилмаётган эди, аммо жамоангиз секин-асталик билан чемпионликга даъвогар жамоалардан бирига айланиб олди. Чемпионлик "пойгаси" ҳақида ва ундаги жамоангизнинг иштироки ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Мен қайси жамоада ва қандай шароитда ишлашимдан қатъий назар, мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишга интиламан. Ёрқин ўйин намойиш этилса, натижа ҳам ўзини кўп куттирмайди. Очколарни эса кузда санаймиз.
- ОКМК жамоасининг бошқа клублардан яққол фарқи бу легионер футболчиларни танлашда деярли хато қилмаслик. Япониялик Сентоку жуда стабил ўйин намойиш этмоқда, Рубен Санчес ҳам ўзининг голи билан жамоани Осиё Чемпионлар лигасига олиб чиққан эди. Ёзда жамоага келиб қўшилган икки футболчи Клейди Даци ва Михаил Клепачлар бугунги голларга муаллифлик қилишди. ОКМК жамоасида трансферлар билан ким шуғулланади. Ушбу масалаларда шахсан ўзингиз ишлайсизми ёки селекционер, скаут ва агентлар билан бирга иш олиб борасизми?
- Футболчиларни мураббийлар штаби билан бирга танлаймиз. Қайсидир позицияни кучайтирмоқчи бўлсак, бизга вариантлар таклиф беришади. Мен эса жамоам билан якуний қарорга келаман. Ҳозирги кунда бир футболчи билан шартнома имзолаш жуда қийин. Футболчини машғулотларда синаб кўрайлик ёки назорат учрашувда майдонга туширайлик, кейин бир қарорга келамиз десак, йўқ шартнома тузмагунимча ҳеч нарса қилмайман деб қайсарлик қилиб туриб олишади. Бу жуда қийин вазифа. Масалан Сиаваш Ҳақназарийни ҳарид қилганимизда ярим йилдан буён жамоасиз юрган футболчи эди. Ҳозир у лиганинг энг яхши футболчиларидан бири. ОКМК Сиаваш учун трамплин бўлди.
- Ёзги трансферлар ойнасида ўзингиз истаган барча трансферларни амалга ошира олдингизми? Эшитишимча, ОКМК жамоаси Иброҳим Ибрагимовни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган экан.
- Вақтни ортга кайтариб бўлмайди. Энди истасак ҳам трансферларни амалга ошира олмаймиз. Қозон ёпилиб бўлди, уни қайта очишнинг нима кераги бор. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”