10:45 / 16.08.2024
100

Футзал. Ўзбекистон Ангола устидан ғалаба қозонди (видео)

Футзал. Ўзбекистон Ангола устидан ғалаба қозонди (видео)
Фото: “ЎФА”
Ўзбекистон футзал жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Португалияда йиғин ўтказмоқда.

Футзалчилар Анголага қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида Дилшод Раҳматов ва Акбар Усмоновнинг голлари эвазига кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Хосе Венансио шогирдлари биринчи ўйинда Анголага 6:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ўзбекистон жамоаси бугун, 16 август куни Португалияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ўртоқлик ўйини
15 август, пайшанба
Ўзбекистон — Ангола 2:1
Голлар
: Дилшод Раҳматов (4), Акбар Усмонов (38).
Ўзбекистон термаси: Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Ғофуров, Фазлиддин Ботиров.
Захирадагилар: Равшан Элибаев, Суннат Анваров, Музаффар Аҳаджонов, Машраб Одилов, Суннатилла Жўраев, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Аброр Ахметзянов, Меҳрож Худойбердиев, Самариддин Беркинов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзал. Ўзбекистон Ангола устидан ғалаба қозонди (видео)