Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Ўткир Юсупов ёзда "Навбаҳор"дан Эроннинг "Фулад" клубига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор.
Куни кеча "Фулад" Эрон чемпионати 2-турида ўз майдонида "Мес Рафсанджан" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур баҳсда Юсупов "Фулад" дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади ва гол ўтказмади. 1-турда ҳам Юсупов "Нассажи"га қарши баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган эди.
Эътиборлиси Эрон чемпионатининг дастлабки 2 та турида фақатгина Юсупов ўз дарвозасидан умуман гол ўтказиб юбормади. Қолган ҳеч бир клуб посбони бундай натижага эриша олмади.
"Фулад" навбатдаги ўйинни 30 август куни сафарда Остон Ўрунов тўп тепаётган "Персеполис"га қарши ўтказади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”