18:30 / 29.08.2024
39

Исроил Мадримов Кроуфорд билан реванш жанги ва режалари ҳақида тўхталди

Исроил Мадримов Кроуфорд билан реванш жанги ва режалари ҳақида тўхталди
Ўрта вазн тоифасида (69,9 кг гача) собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Исроил Мадримов pound-for-pound рейтинги етакчиси америкалик Теренс Кроуфордга имкониятни бой берганидан кейин ўз режалари ҳақида гапирди.

Жангдан сўнг айтганимдек чемпионлик камаримни сақлаб қолиш учун етарлича ҳаракат қилдим, деб ўйлайман. Ҳозир Кроуфорд билан реваншга ва камарни қайтариб олишга ёки биринчи ўрта вазндаги бошқа исталган чемпионга қарши жанг қилишга тайёрман.

Кроуфорд билан реванш ўтказиш менинг мақсадим, лекин уни бу жанг қизиқтираётганига ишончим комил эмас. У билан жангимиз кўплаб саволларни қолдирди, агар у хоҳласа, жанг бўлишига ишонаман
”, дея Мадримовнинг сўзларини келтиради BoxingScene.

Маълумот учун, Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги 4 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтганди. Жанг америкалик боксчининг очколар ҳисобига (115-113, 115-113, 116-112) кўра ғалабаси билан якунланган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов Кроуфорд билан реванш жанги ва режалари ҳақида тўхталди