date
views 155

Футзал. Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Нидерландия билан жанговар дуранг қайд этди

Футзал. Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Нидерландия билан жанговар дуранг қайд этди
Ўзбекистон мезбонлик қилаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати 14 сентябрь, шанба куни старт олди.

А гуруҳидан жой олган Ўзбекисто терма жамоаси илк турда Нидерландияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Тевфик Чеяр ҳисобни очди. 16-дақиқада Элбек Тўлқинов мувозанатни тиклади. Бўлим 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимда эса Нидерландия яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу сафарги гол муаллифи — Исмоил Оддуҳ. 36-дақиқада Ихтиёр Ропиев ҳисобни тенглаштирди. Бироқ орадан бир дақиқа ўтиб, Оддуҳ дублни расмийлаштириб, жамоасининг ҳисобда олдинга олиб чиқди. 39-дақиқада Ҳусниддин Нишонов мувозанатни тиклади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Парагвай Коста-Рикани 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистон 2-турда Парагвайга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Жаҳон Чемпионати
1-тур

14 сентябрь, шанба

Ўзбекистон — Нидерландия 3:3
Голлар
: 0:1 — 4 Тевфик Чеяр, 1:1 — 16 Элбек Тўлқинов, 1:2 — 28 Исмоил Оддуҳ, 2:2 — 36 Ихтиёр Ропиев, 2:3 — 37 Исмоил Оддуҳ, 3:3 — 39 Ҳусниддин Нишонов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзал. Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Нидерландия билан жанговар дуранг қайд этди