14:54 / 20.09.2024
43

Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик жангини ўтказади

Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик жангини ўтказади
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги чемпионлик жангига буйруқ берди.

Ҳозирги пайрда литвалик Эймантас Станионис ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони бўлиб турибди. Ташкилот Эймантаснинг ушбу камарга мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовга қарши жанг ўтказиши кераклигини маълум қилган. Боксчиларнинг жамоаси ўзаро жанг санаси, манзили ва шартлари бўйича келишиб олиши лозим.

Маълумот учун, Ғиёсов сўнгги жангида мексикалик Мигел Парра (22-4-1)ни мағлубиятга учратган эди. Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг икки нафари ўзбекистонлик боксчи ғалабасини, бир нафари Парранинг ғалаба қозонганини қайд этганди.

Ғиёсов бугунгача 16 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.

Литвалик 30 ёшли боксчи профессионал боксда 15 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 9 тасини муддатидан аввал якунлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик жангини ўтказади