Франция чемпионатининг олтинчи туридаги энг кескин ва муросасиз беллашувлардан бири “Ланс” ҳамда “Ницца” жамоалари ўртасида бўлди.
Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилганига қарамай, ўйинда ҳисоб очилмади. Бу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов бошчилик қилаётган лансликлар ҳимоя чизиғи яна бехато ўйнади. Легионеримизнинг саъй-ҳаракатлари билан “Ланс” Лига 1 жамоалари орасида энг кам – атиги иккита гол ўтказган жамоа бўлиб турибди.
Учрашувдан кейин Франция футболини ёритаётган нуфузли манбалардан бири – le11hdf.fr портали экспертлари одатга кўра, “Ланс”нинг энг яхши ўйинчилари ва ишончни оқламаган футболчиларини аниқлаб, уларнинг ўйинини таҳлил қилиб берди.
Энг яхши ўйинчилар
Брис Самба
“Ланс” чемпионатда тўртта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолаётганида дарвозабон Брис Самбанинг ҳам хизматлари катта. Беллашувнинг 27-дақиқасида Самба “Ницца” футболчиларининг хавфли зарбасини бартараф этди. 66-дақиқада эса, рақибнинг бош билан берган зарбасини бартараф этиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Брис Самба ўз дарвозаси олдида юзага келган вазиятларда бехато ҳаракат қилди, ҳаводаги тўпларни эгаллаб олди. Бундан ташқари, унинг узоқ масофага етказиб берган пасларидан кейин “Ланс” футболчилари тўртта хавфли ҳужум уюштирди.
Абдуқодир Ҳусанов
Абдуқодир Ҳусановнинг ҳар бир учрашувдаги ҳаракатлари майдони тобора кенгайиб бормоқда ва 20 ёшли легионер “Ланс”нинг ҳимоя чизиғида ҳақиқий етакчи эканини намойиш қиляпти.
Ўзбек футболчиси ҳимояни мустаҳкам ушлаб турибди. Айниқса, рақибнинг бўйи баланд ҳужумчиси Эванн Гессанд билан курашда уни бўғиб қўйди.
Абдуқодир ўз ҳудудига яқинлашган рақиблар ҳужумини шиддатли ўйини билан босиб ташлади, олти марта яккакурашга киришиб, тўрттасида устун келди. Ҳимоя марказида мураккаб вазиятларда қандай ҳаракат қилишда ҳаммага ўрнак бўлди.
Учрашувнинг охирида ҳужумчиларга ёрдамга ўтиб, боши билан аниқ ва кучли зарба берди. Рақиблар тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолди. Бир сўз билан айтганда, Ҳусанов ҳақиқий етакчига айланиб бўлди.
Мбала Нзола
Илк бор бошланғич таркибда майдонга тушган Мбала Нзола жисмоний қуввати ва тезлигини ишга солиб, рақиб дарвозасига ҳужум уюштиришда фаоллик кўрсатди. Унинг зарбаларидан бири “Ницца” дарвозаси устунига тегиб қайтди. Нзола тўпни жамоада ушлаб туриш бўйича ҳам алоҳида маҳоратга эга эканини намойиш қилди. Олдинги чизиқда анча ранг-барангликни таъминлади.
Ишончни оқламаган ўйинчилар
Пшемислав Франковски
Ўнг қанотда Рубен Агилар ўрнини эгаллаган Франковски ўйинда жамоадошларидан анча паст савияда ўйнагани кўриниб қолди. Унинг ҳаракатлари муваффақиятли чиққани йўқ. Рақиб футболчиси Жереми Бога польшалик ўйинчини бир неча марта ожиз қолдирди.
Уэсли Саид
Ҳужумдаги шериги Мбала Нзоладан фарқли равишда кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Саид мавсумни ёрқин бошлаган эди. Бироқ борган сари пасайиш кузатиляпти. “Ницца”га қарши баҳсда тўпга 30 марта (“Ланс” футболчилари орасида энг паст кўрсаткич) тегинди. Жамоаси ўйини тезлигини тушириб юборди, яратилган қулай вазиятлардан фойдалана олмади.
“Ланс” футболчиларига қуйидаги баҳо берилди: Самба (7) – Градит (6), Ҳусанов (6), Медина (6) – Франковски (4), Томассон (6), Диуф (5), Мачадо (5) – Фульджини (5) – Нзола (6), Саид (4). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!