Фаолиятини якунлаган Ассакалов терма жамоа бош мураббийи бўлди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди.
Эндиликда терма жамоага собиқ курашчи Рустам Ассакалов бош мураббий бўлади. Аввалроқ мураббийлар штабига яна бир собиқ курашчи, Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов ҳам жалб этилганди. Терма жамоани шу пайтгача Равшан Рўзиқулов бош мураббий сифатида бошқариб келаётганди.
Маълумот учун, Рустам Ассакалов Ўзбекистон терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори бўлган.
Бундан ташқари, Боку-2017 ва Коня-2021 Ислом бирдамлик ўйинларида бронза ва олтин медалларини қўлга киритган. У Париж Олимпиадасидаги иштирокидан сўнг профессионал спортчилик фаолиятини якунлаганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Эндиликда терма жамоага собиқ курашчи Рустам Ассакалов бош мураббий бўлади. Аввалроқ мураббийлар штабига яна бир собиқ курашчи, Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов ҳам жалб этилганди. Терма жамоани шу пайтгача Равшан Рўзиқулов бош мураббий сифатида бошқариб келаётганди.
Маълумот учун, Рустам Ассакалов Ўзбекистон терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори бўлган.
Бундан ташқари, Боку-2017 ва Коня-2021 Ислом бирдамлик ўйинларида бронза ва олтин медалларини қўлга киритган. У Париж Олимпиадасидаги иштирокидан сўнг профессионал спортчилик фаолиятини якунлаганди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…