22:08 / 03.10.2024
5

Футзал. Жаҳон чемпионати кубоги Жанубий Америкага йўл оладиган бўлди

Футзал. Жаҳон чемпионати кубоги Жанубий Америкага йўл оладиган бўлди
Юртимиз мезбонлигида ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи ярим финал учрашуви якунланди. Ҳозиргина пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" саройида Аргентина ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган баҳс 3:2 ҳисобида Аргентина терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа Жанубий Американинг икки вакили мундиал финалида ғолиблик учун баҳс олиб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Бразилия терма жамоаси дастлабки ярим финал баҳсида Украина устидан ғалабага эришиб, финал йўлланмасига эришган эди.

Украина ва Франция ўртасидаги 3-ўрин кечадиган баҳс 5 октябрь куни бўлиб ўтади. Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи финал учрашуви 6 октябрь санасига белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзал. Жаҳон чемпионати кубоги Жанубий Америкага йўл оладиган бўлди
ePN