Франция чемпионатининг еттинчи турида “Ланс” жамоаси сафарда “Страсбур” жамоаси меҳмони бўлиб, бир очко билан қайтиб келди. Лансликлар ҳисобда икки маротаба олдинга чиқиб олганига қарамай, мезбонлар учрашувда дуранг қайд этишга эришди.
Шу пайтгача олтита учрашувда иккита гол ўтганган “Ланс” бу гал битта ўйинда ўз дарвозаси тўридан бир жуфт тўп олиб чиқди. Шунга қарамай, “Ланс” ҳимояси марказини ушлаб турган Абдуқодир Ҳусановнинг ўзи бехато ўйнади. Буни ўйин таҳлили билан шуғулланаётган экспертлар фикридан билиб олиш мумкин.
Хусусан, lensois.com портали “Ланс” футболчиларидан энг яхши ўйнаган ва бўш ҳаракат қилганларни ажратиб чиқди.
Яхши ўйнаган футболчилар:
Энди Диуф
Бу футболчи учрашувда ҳаммасига улгурди. Унинг ижрочисида тўпни эгаллаб олиш, рақиб пасини кесиб қўйиш, дарвозага зарбаларни кўрдик. Яхши жисмоний тайёргарликка эга бўлган Диуфнинг бу ҳаракатлари гол билан якунланди. Ўйиннинг иккинчи ярмида толиқиб қолган футболчини захирага олишди.
Абдуқодир Ҳусанов
Таърифга тил ожиз. Диспетчерлик чўққиси, рақиб йўлидаги тош ва шунчаки “монстр”. Ўзбек футболчиси яна бир ажойиб ўйин ўтказди.
Унинг ёрқин ҳаракатлари ёнидаги шериклари Факундо Медина ва Маланг Саррнинг нурсиз ўйинини ёпиб юборди. Абдуқодир “Страсбур”га қарши жуда зўр ўйнади. Ҳатто рақиб ҳужумчилари устунлик қилган паллада ҳам ортга қайтиб, ўз ишини охиригача бажариб қўйди.
Рақибнинг энг охирги ва хавфли ҳужумида ўзига хос подкат билан тўпни олиб қўйди ва жамоасини голдан қутқарди. Қолаверса, Ҳусанов икки маротаба олдинга ўтиб, хавфли ҳужумда иштирок этди.
Мбала Нзола
Ҳақиқий қоя. Бир неча маротаба яккама якка баҳсларда ғолиб чиқди. Таянч нуқтада ишончли ҳаракат қила олди. Анголалик ҳужумчи бу баҳсда ўзининг чемпионатдаги иккинчи тўпини киритди. Шунга қарамай, бир бор қулай вазиятни бой бериб, гол уришни эплай олмади.
Брис Самба
Тажрибали дарвозабон учта ҳолатда дарвозасини яққол голдан сақлаб қолди. Унинг ишончли ўйини “Ланс”га меҳмондан очко олиб қайтиш имконини берди.
Бўш ўйнаганлар:
Жоаннер Чавес
“Ланс” дарвозасига киритилган биринчи гол Чавеснинг зиммасидаги хатодан кейин содир бўлди. Керак бўлмаган жойда огоҳлантириш олди. Чавеснинг жарима майдончасидаги қўполлиги дарвозага пенальти белгиланиши билан тугади. Айнан унинг хатолари дарвозанинг икки бор ишғол қилинишига олиб келди.
Пшемислав Франковски
Польшалик футболчи бу гал ҳам етарли даражада яхши ўйнай олмади ва ўзига билдирилган ишончни оқламади. Иккинчи бўлимда икки марта ҳужум уюштиришга уриниб кўрди. 78-дақиқада захирага олинди.
Маланг Сарр
Ҳаводаги тўп учун курашларда имкониятни бой бериб қўйди. Техник хатоларга йўл қўйди. Иккинчи бўлимда уч марта ноаниқ ўйнаши оқибатида рақиб ҳужум уюштирди.
Таъкидлаш жоизки, “Ланс” Франция чемпионатида дастлабки икки турдаги ғалабадан кейин кетма-кет бешта дуранг қайд этди. Ана шу баҳсларда жамоанинг биттадан очкога эга бўлишида Ҳусановнинг хизматлари катта бўлмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...