Бугун муҳим ўйин. Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи доирасида “Бунёдкор” стадионида Эронга қарши майдонга тушади.
Барчанинг эътибори ушбу учрашувга қаратилган. Юртимиздаги кўзга кўринган мутахассислардан бири Жасур Абдураимов ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бош мураббийимиз Сречко Катанец муҳим ўйинларда соғлиги сабабли иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Сизнингча, бу жамоамиз учун катта йўқотишми? Фикрингиз қандай?
- Ҳа, мураббий доим ўйинда бўлиши керак. Унинг йўқлиги йўқотиш. 95-98 фоиз футболчилар бир неча йиллардан бери мураббий билан бирга шуғулланишяпти ва ўйнаб келишяпти. Тўғри, айтиб ўтганимдек, бош мураббийнинг йўқлиги йўқотиш. Лекин ўйлашимча, йигитлар масъулиятни яхши тушуниб турибдилар. Улар профессионал футболчилар ва нима қилишини билишади. Майдонда ҳамма нарса ўйинчиларга боғлиқ. Ўйинда ҳар хил вазиятлар бўлади. Мураббийнинг ёрдамчилари эса ёрдам бериб туришади.
- Эрон биз учун ноқулай рақибми? Ҳар ҳолда ўз уйимизда юта олмаяпмиз...
- Ҳа, Эрон бизга ноқулай рақиб. Бугун осон ўйин бўлмайди. Қийин бўлади. Машарипов, Шомуродов каби йигитларимиз яхши формада. Юқори темпда, текзорлик билан ўйин кўрсатишса ғалаба биз томонда бўлади.
- Эрон термаси ҳақида нима дея оласиз? Уларга қарши кўп ўйнаганмиз ва бир-биримизни яхши биламиз. Асосий камчилиги нимада деб ўйлайсиз? Бугун ниманинг эвазига ютишимиз мумкин, деб ҳисоблайсиз?
- Эронни камчилиги? Ҳамма жойда прессинг қилсак ва тезкор қарши ҳужумларга ўтсак ва тезкор футбол ўйнасак Эронда бўш ҳудудлар пайдо бўлади ва бизда вариантлар пайдо бўлади. Рақибга босим ўтказиш муҳим. Агар шундай бўлса рақиб ўзини йўқотади. Ҳа, қийин учрашув бўлади. Аммо рақибга гол урамиз, Худо хоҳласа ютамиз.
- Қандай натижани кутяпсиз?
- Ўйлашимча, бугун ютамиз. 1:0 ёки 2:1. Битта гол фарқи бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Эронни стандартлари хавфли. Улар тезкор қарши ҳужумга ҳам ўтади. Шуларга тайёр бўла олишимиз ҳам муҳим.
Эронни камчилиги, Ютишимиз мумкинлиги, Тезкор қарши ҳужумлар, Прессинг “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Россия Украина Брянск вилоятидаги ҳарбий объектга ATACMS билан ҳужум қилганини тасдиқлади