48
"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди
Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони Алиризо Бейранванд жазоланиши мумкин. Гап шундаки дарвозабон 2022 йил 31 май куни "Персеполис" билан 3 йиллик шартнома тузган ва келишув 2025 йил ёзида тугаши керак эди. Аммо 2024 йил июль ойида футболчи клуб билан шартномани бекор қилиб "Тракторсози" клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтди.
Яқиндагина берган интервьюсида Алиризо шартномани бекор қилиш учун "Персеполис" директорларидан бирига шартномага бир томонлама бекор қилиш пунктини қўшиш учун 90 минг АҚШ доллари пора берганини эълон қилди. Қўшимчасига футболчи "Менда ўша 90 минг АҚШ долларини бераётганимда олинган видео бор" деб айтди.
"Персеполис" раҳбарияти эса шартномани бир томонлама бекор қилганликда айблаб, Бейранвандни судга берди. Суд дарвозабон 400 минг АҚШ доллари тўлаши ҳақида қарор чиқарди.
Персеполис, Ўзбекистон, Эрон, Алиризо Бейранванд, Судга берди “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди