Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда “Ланс”нинг энг яхши ўйинчиси ҳисобланади. Франция футболини ёритаётган аксарият манбалар ўз обуначилари ўртасида турли учрашувларда “Ланс”нинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровномалар ташкил этиши анъанага айланган.
Бу сўровномаларнинг аксариятида франциялик футбол ишқибозлари ўзбек легионерининг ўйинига юқори баҳо бермоқда. Хусусан, allezlens.fr сайти ташкил этган сўровномаларда 20 ёшли марказий ҳимоячимиз “Ницца” ва “Страсбур” жамоаларига қарши ўтказилган учрашувларнинг энг яхши ўйинчиси сифатида энг кўп овоз тўплаган эди.
Бундан ташқари, lensois.com портали ўқувчилари Абдуқодир Ҳусановни сентябрь ойининг энг яхши футболчиси, деб эътироф этди.
Аксарият экспертлар легионеримизнинг ўйини тобора кучайиб бораётганини таъкидлашмоқда. Улар орасида Абдуқодир Ҳусановни “Ланс” тарихидаги энг машҳур ўйинчилардан Рафаэль Варанга қиёслаётганлар ҳам йўқ эмас.
Таъкидлаш жоизки, “Ланс”дан етишиб чиққан Рафаэль Варан ҳудди Абдуқодир Ҳусанов сингари марказий ҳимоячи ҳисобланган ва юлдузли даврларини “Реал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” каби гранд клубларда ўтказган.
- Ёш ўзбек футболчиси майдондаги курашларда ўзининг маҳоратини намойиш этиб келмоқда. “Ланс” билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга марказий ҳимоячи шу даражада ўйнашни давом эттирса, ҳали унинг трансфер баҳоси 50 миллион еврога кўтарилиши кутиляпти, - деб ёзди allezlens.fr сайти.
Эътиборли жиҳати шундаки, Францияга олиб келинганида атиги 400 минг еврога баҳоланган Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер суммаси бир йил ичида бир неча баравар ошиб кетди.
Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world портали экспертлари куни кеча Ҳусановнинг трансфер суммаси бугунги кунда 5 миллион еврога кўтарилганини қайд этди.
Легионеримизнинг янги мавсумда ҳар жиҳатдан ўсишга эришаётганини бошқа манбалар ҳам эътироф этмоқда.
- Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг куч-қудрати. “Ланс” энди Кевин Дансонинг кетишидан чўчимаса ҳам бўлади. Австриялик марказий ҳимоячи қишда кетадиган бўлса ҳам, унинг ўрнини тўлиқ боса оладиган Абдуқодир Ҳусанов бор.
Айни пайтда “Ланс” ҳимояси марказида икки ёнида Жонатан Градит ва Факундо Медина билан бирга ўйнаётган ўзбек легонери ёш бўлишига қарамай, ўзининг жисмоний куч-қуввати, чидамлилиги, хотиржамлиги билан ҳаммани ҳайратга солмоқда.
Айниқса, у билан елкама-елка тўқнаш келганлар тиши ёки елкасини синдириши мумкин. Буни бир бор тўқнаш келган “Ницца” ўйинчиси Али Абди тасдиқлаши мумкин.
Бу мавсумдан эътиборан, ўзбек футболчиси тактик жиҳатдан анча ўсди. Бошқа ҳимоячилар, хусусан, “Челси”дан келган Маланг Саррни ҳафа қилмаган ҳолда Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”нинг энг яхши ўйинчисига айланиб бораётганини тан олишимиз, улар эса, жамоадаги келажаклари ҳақида ўйлаб кўришларини таъкидлашимиз керак, - деб ёзди jeunesfooteux.com сайти эксперти Лоик Жего.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2023 йилнинг ёзидан бери “Ланс” ўйинчиси ҳисобланади. Футбол сир-асрорларини “Бунёдкор” академиясида ўрганган истеъдодли футболчимиз профессионал фаолиятини Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасида бошлаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!