Украиналик профессионал боксчи Сергей Богачук супер ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов билан жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Исроил жуда зўр, истеъдодли боксчи, ҳаваскордаги фаолияти ҳам яхши натижаларга бой бўлган. У ҳам ҳаваскор, ҳам проф боксда айтишга арзигулик ютуқларга эришди.
Исроил фақат Кроуфордга мағлуб бўлган. Лекин америкалик боксчи жангда Исроилдан кучлироқ эди ва ғалаба қозонганди деб ўйламайман. У рефери қўлини кўтариши учун ҳеч нарса қилмади. Мен учун ўша жангда Мадримов ҳақиқий чемпион бўлганди.
Исроил фаолияти давомида жуда кучли рақиблар билан жанг қилишга муваффақ бўлган. Мен учун у билан жанг жуда яхши тажрибага айланади. Биз чемпионмиз”,— дейди Сергей.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов ва Сергей Богачук ўртасидаги жанг 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Олександр Усик—Тайсон Фьюри реванш жангининг андеркардида бўлиб ўтади.
Мадримов ўзининг сўнгги жангини Теренс Кроуфордга қарши 4 август куни Лос-Анжелесда ўтказганди. Жанг америкалик боксчининг очколар ҳисобига (115-113, 115-113, 116-112) кўра ғалабаси билан якунланган эди.
Украиналик 29 ёшли Сергей Богачук (24-2-0) эса ўзининг охирги жангини Вержил Ортисга қарши ўтказиб, имкониятни бой берган.
Украиналик профессионал боксчи, Сергей Богачук, Супер ярим ўрта вазн тоифаси, Исроил Мадримов, Жанг ҳақида “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар