date
views 67

“Барселона”нинг собиқ устози Қатар термасини бошқариши мумкин

“Барселона”нинг собиқ устози Қатар термасини бошқариши мумкин
“Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Хави Қатар терма жамоасини бошқариши мумкин.

Манбанинг маълум қилишича, Қатар миллий жамоаси мутасаддилари испаниялик мураббий билан учрашган ва у билан келажакдаги ҳамкорлик борасида суҳбатлашган.

Испания клубини бошқаришдан олдин Хави “Ас-Саад” клуби мураббийи сифатида ишлаган. Мураббий 2019—2021 йиллар давомида Қатар клубини бошқарган.

Маълумот учун, Хави ушбу мавсум бошида Каталония клубини тарк этди. Унинг бошчилигида “Барса” Испания Суперкубоги соҳиби бўлган.

Қатар терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларида қатнашмоқда. Ўзбекистон билан бир гуруҳда жойлашган қатарликлар 3 учрашувда 4 очко тўплашга эришган. 4-турда Қатар ўз уйида Ўзбекистон миллий жамоасини қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона”нинг собиқ устози Қатар термасини бошқариши мумкин