Аббосбек Файзуллаев Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъанинг энг яхши ёш ўйинчиси сифатида эътироф этилганидан кейин 21 ёшли легионеримизнинг ютуғига муносабатлар билдирилиши давом этмоқда.
Бу гал Аббосбек Файзуллаев ҳақида Ўзбекистон ва Россия футболининг энг ёрқин ўйинчилари билдирган фикрлар келтирилади.
Сервер Жепаров, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори, 2008 ва 2011 йилларда Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъанинг энг яхши футболчиси совринига лойиқ топилган:
- Аббос Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олинганидан мен жуда хурсандман. Ривожланишда давом этиш учун нима қилиш керак?
Ҳаракатдан тўхтамаслик лозим. Кўп ишлаши, ўз маҳоратини чарҳлаб бориши, яхши муҳитда бўлиш муҳим аҳамият касб этади.
Игорь Семшов, Россия терма жамоаси собиқ футболчиси:
- Аббосбек Файзуллаев ҳақли равишда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. ЦСКАдаги ўйинлари орқали жамоанинг асосий футболчиси эканини исботлаб қўйди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам ўзини яхши томондан кўрсатмоқда. Ҳозир у “армиячилар”нинг ҳақиқий етакчисига айланиб бормоқда.
Унинг ёши янада ўсиш имконини беради. Аббос – кучли характерга эга йигит. Қитъанинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритгани унинг тўғри йўлдан бораётганини кўрсатади.
Файзуллаев легионер сифатида энди битта мавсумни тўлиқ ўтказган. Шу боис, Европага кетишга шошилмагани маъқул. Кучли лигалардаги жамоалар асосий таркибига киришга даъвогарлик қилиш учун мукаммал шаклланган футболчи сифатида ўтиш керак. Хорижга захирада ўтириш учун бориш тўғри эмас.
Аббосбек Файзуллаев Испания ёки Италия чемпионатларидан бири мос келади. Бу мамлакатларда майдон зўр, футболи техникага асосланган.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2023 йилнинг августида ЦСКАга кўчиб ўтган легионеримиз қисқа фурсат ичида “армиячилар”нинг асосий фигураларидан бирига айланди.
21 ёшли ҳужумкор футболчимиз жорий мавсумда барча турнирларда 16 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига бир жуфт гол ва бешта голли пас расмийлаштириб қўйди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди