Ўзбекистон терма жамоаси эртага ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида навбатдаги учрашувини ўтказади. Вакилларимиз бу турда Доҳада Қатар меҳмони бўлади. Айни вақтда тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказаётган терма жамоа аъзоларига омад тилаб қоламиз. Биз эса мазкур баҳс олдидан таниқли футболчи Сардор Рашидовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Эртага бўлиб ўтадиган Қатар - Ўзбекистон учрашувидан қандай ўйин кутяпсиз? Умуман терма жамоамизнинг бугунги куни, саралашдаги ўйинлари қандай таассурот қолдирмоқда?
- Эртанги ўйиндан фақат ғалаба кутмоқдамиз ва бунга мажбурмиз. Бошқа натижа кутиш бизни Жаҳон чемпионатидан маҳрум қилиши мумкин. Худди аввалги саралашлардаги каби имкониятларимиз жуда юқори. Биз Қатардан барча нуқталарда кучлимиз ва буни майдонда кўрсатишимиз шарт.
- Бу ўйин Осиё кубогидаги ўйиндан фарқ қилиши мумкин. Бизда бу сафар устунлик нимада?
- Осиё кубогидан сўнг орадан 8 ой ўтди. Терма жамоамиз бу вақт ичида ўсишга эришди. Буни инобатга олган ҳолда Қатарни таслим қилишимиз керак. Терма жамоамизда ҳамма нарса жойида.
- Қатарни олдин хотиржам ютиб юрганмиз. Бу терма жамоа ниманинг эвазига кучайди? Эртага бизга кўпроқ нима керак бўлади?
- Улар хорижлик ва маҳаллий футболчилар эвазига анча ўсди. Шунга Осиё кубогида бизга қийин бўлганди. Очиғини айтганда ўша турнирда ёмон ўйин кўрсатмагандик, ўйин томонлама энг яхшиси эдик. Пенальтилар сериясига тайёрланмаганимиз панд берганди.
- Ҳужумкор позициянгиздан келиб чиқиб эртанги ўйинда олдиндаги футболчиларимизнинг имкониятларига қандай қарайсиз? Табиийки, рақибнинг асосий қуроли ҳам ҳужумчилар Акрам Афиф, Алмоез Али ва ҳоказо...
- Акрам Афиф ҳозир яхши формада. Лекин уни тўхтатиш бизнинг ҳимоячиларга қийин эмас. Ҳусанов, Алиқулов уни зарарсизлантиришга 50 фоиз кучини сарфласа кифоя. Ҳужумдаги футболчиларимизга кўпроқ узоқдан зарбалар беришини таъкидлаган бўлардим. Қатар дарвозабонлари узоқдан зарбаларда кўп хатоларга йўл қўйишади. Буни ички чемпионатда ҳам кўриш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Уйни харажатларсиз иситишнинг 10 та оддий усули
Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди