00:36 / 15.11.2024
118

Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман"

Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман"
ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашуви якунланди. Терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ўйиндан кейинги матбуот анжуманиди иштирок этди ва терма жамоанинг мағлубиятига қуйидагича изоҳ берди.

"Биринчи бўлимда йўқ жойдан иккита гол ўтказиб юбордик. Кейин ўзимизни ўнглаб иккита гол урдик. Бу футбол, биз охирида гол ўтказиб мағлубиятга учрадик", - дейди мураббий бугунги баҳс ҳақида.

- Учта голни ҳам учта марказий ҳимоячи тактикасида тўп тепиб ўтказдик...
- (кулади) Улар ҳужумчи туширишди. Кейин биз чарчаган эдик.

- Машарипов шамоллаган бўлсада ўйинга тушди...
- У яхши савиядаги футболчи бўлганлиги учун ҳам уни туширдик. У ўйинга иккинчи бўлимда туширишни илтимос қилганди. Захира пайтида мен таваккалчиликка қўл урдим.

- Файзуллаев билан Машарипов бир вақтда майдонда ҳаракат қилишган пайт, иккиси бир нуқта атрофида ўйнаб қолди...
- Бу борада қўшимча изоҳ бермайман. Ҳамманинг ўз фикри бор.

- Учрашувда терма жамоангиз сўнгги дақиқада гол ўтказиб аламли мағлубиятга учради. Кейинги имкониятлар ҳақида гапириб ўтсангиз? (қатарлик журналист томонидан берилган савол).
- Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман. Анча пайтдан бери мағлубиятга учрамаётган эдик, шунинг учун бу мухлислар учун оғир. Олдимизда яна 5 та ўйин бор.

- Ўзгаришлар яхши бўлди, лекин 2:2 бўлганидан кейин ҳимояланиш айтилдими ёки вазият шуни тақазо қилдими?
- Йўқ, йўқ! Мен футболчиларга бундай демадим. Билмайман нима учун бундай бўлади, бошқа ўйинларни ҳам кўрсангиз шундай воқеаларни кўрасиз. Бу саволга дунёнинг энг кучли муарббийлари ҳам тушунтира олмайдилар. Бундай вазиятда футболчилар дуранг натижа қониқарли бўлади деб ўйлашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман"