Италиялик мутахассис Клаудио Раньери яна “Рома” бош мураббийи бўлди. У мавсум якунига қадар жамоани бошқариб туради ва кейинчалик маслаҳатчи бўлиб ишлайди.
У жамоага қайтгандан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Мураббийнинг айтишича, сўнгги 3 ой давомида унга кўплаб таклифлар бўлган.
“Ҳатто АПЛда ‘Лестер’ билан чемпион бўлганимдан кейин ҳам бунчалик таклиф бўлмаганди”, дейди италиялик мутахассис.
Раньери ўзи учун кўп бора “Рома”га ёки “Кальяри”га қайтишини айтганини таъкидлади.
“Тақдир менга ‘Кальяри’даги уйимга, футболчилик ва мураббийлик фаолиятимни бошлаган ‘Рома’га қайтишни даъват қилди. Балки тақдир менга ‘Шу ерда бошлагансан, шу ерда тугат’, деган бўлиши ҳам мумкин”, дейди Раньери.
Клаудио Раньери аввал ҳам “Рома” бош мураббийи сифатида ишлаган. Мутахассис 2009-2011 ва 2019 йилларда Рим жамоасида фаолият олиб борган. Қайд этиб ўтиш керак, Раньери футболчилик фаолиятида ҳам “Рома”да (1973/74) тўп сурган.
Ҳозирда “Кальяри” бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Раньери ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовга ҳам бегона эмас. Элдор ўтган мавсумда мураббий қўл остида “Кальяри”да тўп сурган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди