15
Сервер Жепаров: "Етакчининг жароҳат олиши мураббийни қийин аҳволда қолдирди, таклифлар бўлса кўриб чиқаман"
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, ўзбек футболининг собиқ юлдузларидан бири Сервер Жепаров ҳам миллий терма жамоамизнинг сафарда Қатарга қарши ўйинини диққат билан кузатиб борди. Sports.uz журналисти Сервер Решатовичга бир қатор саволлар билан мурожаат қилди.
- Миллий терма жамоамизнинг Қатарга қарши ўйини ҳақида нималарни айта оласиз? Аламли мағлубиятга асосий сабаб нима?
- Биринчи бўлимда ҳимоядаги ўйин ёмон чиқди. Ҳимоячилар вазиятларни охирига етказишни ўйламасдан ҳаракат қилдилар.
- Бу ўйинда Катанец ютқаздими? Яъни, унинг охирги дақиқаларда тактик ўзгаришлари ҳақида нима деган бўлардингиз?
- Ҳужум чизиғида етакчининг жароҳат олиши мураббийни қийин аҳволда қолдирди. Албатта, бундай паллада мураббийга осонмас. Шу боис у тактикани ўзгартирди ва иккинчи бўлимда ўйин мароми бутунлай ўзгарди ҳамда бу фойдамизга ишлади. Ўйин охирида Қатарга омад кулиб боқди. Бундай беллашувлар бўлиб туради ва омад кўпроқ рақибга кулиб боқади.
- Элдор Шомуродов билан Отабек Шукуров жароҳат сабабли КХДРга қарши учрашувни ўтказиб юборадилар. Бўлажак учрашув олдидан нима дея оласиз?
- Бизнинг терма учун салмоқли йўқотиш! Бундай пайтда жароҳатланганларнинг ўрнига тушириладиган йигитларга кўп нарса боғлиқ бўлади. Энди мана шундай имконият уларда бор ва захирадагилар терма жамоа ўйинчилари ҳисобланишини исботлашлари даркор.
- Кейинги режангиз қандай?
- Яқин режам - бу “Олимпик” билан тузилган шартнома шартларини охиригача етказиб қўйиш.
- Адашмасам, яқинда “Рубин” клубида амалиёт ўтаб қайтдингиз. Нималарни ўргандингиз?
- Ҳа, “Рубин” ФК ва “Динамо” ФКда. Бир ойдан кўпроқ вақт Россияда бўлдим. Мен илгари ҳеч қачон кўрмаган жуда кўп қизиқарли нарсаларга гувоҳ бўлдим. Клубларнинг мураббийлари ўзларининг кўп йиллик тажрибалари билан ўртоқлашишди. Жамоани чемпионатга тайёрлаш, мусобақа чоғида қандай ишлаш ҳақидаги маслаҳатларни олдим, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий менга кўп янги нарсалар ҳақида маълумот бериб ўтди. Қолаверса, диетологлар, шифокорлар ва селекционерлар билан суҳбатлашдим.
- “Олимпик” клубини тарк этасизми? Мустақил равишда бош мураббий бўлиб ишлаш борасида таклифлар борми?
- Агар таклифлар бўлса, ҳаммасини кўриб чиқаман, албатта!
- Шу ўринда бу йилги чемпионатимиз борасидаги таассуротларингиз қандай? Масалан, “Насаф” илк бор муддатидан олдин Ўзбекистон чемпиони бўлди. “Андижон” ҳам илк бор Ўзбекистон Кубогини ютди.
- “Насаф”ни чемпионлик билан табриклайман. Улар чиндан ҳам яхши жамоани ташкил этганлар. Мавсум давомида кўплаб қизиқарли ўйинлар бўлди. “Андижон”ни Кубок соҳиби бўлгани билан қутлайман. Финал ўзбек футболи тарихидаги энг қизиқарли кечган баҳс бўлди. “Андижон” мухлислари ҳар томонлама ажойиблар ва клуб эришган ютуқда уларнинг ҳиссаси улкан.
Шуҳратбек Жўраев.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда