19:53 / 20.11.2024
14

Дейвисон Фигейреду: "Деҳқон оиласидан чиқиб, UFC чемпионига айландим"

Дейвисон Фигейреду: "Деҳқон оиласидан чиқиб, UFC чемпионига айландим"
Бразилиялик UFC жангчиси Дейвисон Фигейреду (24-3-1) россиялик Пётр Ян (17-5)га қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди.

Мен оғзимда кумуш қошиқ билан туғилмаганман. Мен ўрмонданман. Отам деҳқон эди ва у мени ҳар доим ёввойи ҳайвонлар билан шуғулланишим мумкин бўлган ўрмонда ўстирган. Шу шароитдан чиқиб, UFC чемпионига айландим. Айни пайтда эса мен жуда очман. Октагонга кириб, энг яхши жангчи эканлигимни исботлайман. Мен ўта енгил вазн тоифасида UFC камари учун жанг қилмоқчиман. Бўлажак рақибимга келсак, биз Янни диққат билан ўргандик. Унинг бир қатор камчиликлари бор. Унинг базаси кураш ёки жиу-житсу эмас. Шу боис бундан муваффақиятли фойдаланишим мумкин", — деди Фигейреду.

Эслатиб ўтамиз, Дейвисон Фигейреду ва Пётр Ян тўқнашуви 23 ноябрь куни Хитойда, "UFC Fight Night 248" турнирида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дейвисон Фигейреду: "Деҳқон оиласидан чиқиб, UFC чемпионига айландим"