Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун литвалик Эймантас Станионисга қарши жанги 1 март куни ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушбу чемпионлик жанги 2025 йилнинг 1 март куни АҚШнинг Бруклин шаҳридаги “Barclays Arenа”да ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида ўтказилади. Жанг асосий карддан ўрин олган.
Мазкур оқшомнинг марказий жангида эса Жервонта Дэвис ва Ламонт Роач баҳси ташкил этилади. Бу жанг 14 декабрь куни ўтказилиши керак бўлган, бироқ кейинчалик 1 март санасига кўчирилганди.
Маълумот учун, Станионис сўнгги жангини май ойи бошида Габриэль Маэстрега қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучганди. Ғиёсов эса 31 июль куни Мигел Парра билан жангда ғалаба қозонган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари