
Айни вақтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бугунги кун доирасида, 67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Мужибилло Турсунов мезбонлар боксчиси Бунжонг Синсири билан ўзаро жанг қилди. Дастлабки раундда рақибига имконият бериб қўйган Мужибилло 3-раундда барчасини ўз фойдасига ўзгартириб юборди.
Таиландлик спортчи жароҳати туфайли жангни давом эттира олмади ва ғалаба ҳамюртимизга берилди.
Энди боксчимиз финалда Қозоғистон вакили Бекбауов Дулат билан баҳс олиб боради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар