date
views 170

Ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу шахмат тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони бўлди

Ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу шахмат тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони бўлди
Фото: FIDE
18 ёшли ҳиндистонлик гроссмейстер Гукеш Доммаражу хитойлик шахматчи Дин Лижэнни мағлубиятга учратиб, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионига айланди.

Сингапурда бўлиб ўтган финал мусобақасининг сўнгги – 14-партиясида Гукеш ғалаба қозониб, умумий ҳисобни ўз фойдасига оғдира олди – 7,5:6,5.

Гукеш 1985 йилда 22 ёшида жаҳон чемпиони бўлган совет шахматчиси Гарри Каспаровнинг рекордини янгилади.

Доммаражу шахмат бўйича 18-жаҳон чемпиони бўлди. У бундай натижага эришган иккинчи ҳиндистонлик ҳисобланади. Ундан олдин Вишванатан Ананд жаҳон чемпиони бўлган биринчи ҳиндистонлик эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу шахмат тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони бўлди