23:27 / 16.12.2024
5

Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган оғир атлетикачиларимиз юртимизга қайтиб келишди

Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган оғир атлетикачиларимиз юртимизга қайтиб келишди
Хабарингиз бор, Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза, жами 6 та медалга эга чиқишди. Эътиборлиси, эркаклар терма жамоамиз ушбу натижа орқали 70 га яқин мамлакати иштирок этган дунё биринчилигида умумжамоа ҳисобида кучли учликда якунлади.

Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчилар Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси расмийлари, ОАВ вакиллари ва спортчиларнинг яқинлари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Манамадаги жаҳон чемпионатида -89 кг вазн тоифасида Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда бронза медални, -81 кг вазн тоифасида Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда бронза ва иккикураш якунларига кўра кумуш медални, -109 кг вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов даст кўтаришда олтин ҳамда худди шу вазн тоифасида Руслан Нурудинов силтаб кўтаришда ва иккикурашда олтин медални қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган оғир атлетикачиларимиз юртимизга қайтиб келишди